
Янгиликлар (5425)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
АҚШда бўлиб ўтган кўча норозилик намойишлари COVID-19 авж олишига олиб келмди, деб хабар қилади Wall Street Journal дастлабки тадқиқотлар манбаларига ҳавола қилган ҳолда. Афро-америкалик Джордж Флойднинг ўлими сабабли норозилик марказига айланган Миннесота штатидаги тиббий муассасаларда 3,2 минг намойишчи тест топширган ва уларнинг атиги 1,8 фоизи ижобий натижа берган.
АҚШ да КПСС МҚ бош котиби Никита Хрущевнинг ўғли Сергей 85 ёшида вафот этди, хабар қилди «РИА Новости»га унинг дўсти Гэри Пауэрс. "Мен унинг оиласи билан боғланиш имконига эга бўлдим ва улар унинг вафот этганини тасдиқлашди", деди агентлик суҳбатдоши.
Жаҳон Ислом лигаси бош котиби, Саудия Арабистони қироллик оиласи билан қалин алоқада бўлган Муҳаммд ал-Иссанинг айтишича, яҳудийлар билан учрашувлар динлараро контекстда бўлиб ўтаяпти, сиёсий мулоқот тарзида эмасмиш. У янги ислом-яҳудий дини яратишга қаратилган ҳаракатларда айбловларга ҳам жавоб берди.
Европа Иттифоқига аьзо 27 давлат ва ҳукумат раҳбарлари йиғилиши 19 июнга мўлжалланган. Европа Иттифоқи мамлакатлари етакчилари коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатларига қарши кураш йўлларини, хусусан "Кўп йиллик молиявий доиралар" ва "Иқтисодиётни тиклаш режаси"ни муҳокама қиладилар.
Касалланганлар сони бўйича АҚШ биринчи ўринда. Янги турдаги коронавирус инфекцияси (COVID-19) тасдиқланган ҳолатлар сони дунё бўйича 8,5 миллион кишидан ошди. Worldometer интернет-ресурс маьлумотларига кўра, 18 июнь холатига 8512 227 киши коронавирус юқтириб олган.
18 июнь, пайшанба куни Санкт-Петербургдаги шифохоналардан бирида Чувашиянинг собиқ раҳбари Михаил Игнатьев вафот этгани маълум бўлди. Бу ҳақда республика раҳбари маъмуриятидаги манбага таяниб, “Интерфакс” хабар берди. Май ойи охирида Россия оммавий ахборот воситалари Игнатьев икки томонлама пневмония ва ўпканинг юқори фоизли шикастланиши билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берганди.
Ливия шарқидаги халқаро эмбаргони четлаб ўтиб, қурол етказиб беришнинг бир қисми Исроил ҳудуди орқали амалга оширилди. БАА, Халифа Хафтарнинг асосий иттифоқчиси бўлиб, Исроил ҳудудидан Ливиянинг шарқидан ноқонуний қуролли гуруҳларга ёрдам бериш учун фойдаланган.
КХДР армияси фронт чизиғини қалъага айлантириш бўйича режа тайёрламоқда. Шимолий Корея Жанубий Корея биландемилитаризация қилинган ҳудудга қўшин киритиш билан таҳдид солди. Бу ҳақида Шимолий Кореянинг KCNA агентлиги КХДР бош штабига таяниб маълу қилди.
Жеенбеков фармонга имзо чекди, унга кўра, Қирғизистон ҳукумати истеъфога чиқди. Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков бош вазир Муҳаммедқали Абилгазиевнинг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Қуролли тўқнашувлар Галван водийсида бўлиб ўтди. Икки мамлакат чегарасида ҳинд ва хитой ҳарбийларининг тўқнашуви натижасида уч ҳиндистонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, деб хабар беради NDTV канали. Тўқнашувлар сешанба куни кечқурун баҳсли Ладах вилояти Галван водийсида бўлиб ўтди.
Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.
Озарбайжон президенти маъмуриятида 19 киши коронавирус бўйича топширган тест ижобий натижа берган бир пайтда Кавказорти давлати расмийлари инқирознинг авж олишига тўсқинлик қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги ходимлари орасида яна 13 та инфекция ҳолати аниқланди, деди сешанба куни Тиббий-ҳудудий бирликларни бошқариш уюшмаси раҳбари Рамин Байрамли.
Сешанба куни масжид қўриқчилари Мозори-Шарифдаги машҳур афғон масжиди ёилганидан сўнг унинг ёнида миндгдан ортиқ кабутар очликдан ўлганини хабар қилди. Масжид мажмуи умуммиллий карантин шароитида ёпилгунга қадар, сайёҳлр уларни овқатлантирадиган жойларда машҳур оппоқ қушлар тўпланарди.