
Янгиликлар (5425)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Twitter ижтимоий тармоғи конгресс аъзоси Илхон Умарнинг ўрнини эгаллаш умидида ҳижобли депутатни ҳақоратлаган сиёсатчи аёлни блокировка қилиб қўйди. Республикачилар партияси аъзоси бўлган сиёсатчи Даниэль Стелла, Дональд Трампнинг жанговар тарафдори, ижтимоий тармоқларда Илхон Умарни жисмоний йўқ қилиш мавзусида бир нечта пост қолдирган, хабар қилади IslamNews сайти Huffington Post га ҳавола қилган ҳолда.
Суриянинг Идлиб вилоятига янги гуманитар фалокат яқинлашмоқда. Россия ва Асад режими томонидан касалхоналарга қарши тизимли компания олиб борилгандан сўнг, жанубдаги Идлиб вилоятида тиббий муассасалар қолмади. Маҳаллий манбаларга кўра, Асад режими бу минтақадаги сўнгги касалхонани бомбардимон қилган ва вайронага айлантирган. Чоршанба куни кечаси Кафранбелдаги болалар касалхонаси ва Равда туғруқхонаси вайрон қилинган.
Америка президенти Дональд Трамп АҚШ толибонлар билан тинчлик музокараларни қайта тиклагани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида у Афғонистонда жойлаштирилган АҚШ қўшинлари қароргоҳига шукрона байрами муносабати билан кутилмаган ташрифида эълон қилди.
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев имзолаган қонунга кўра, амалдорларнинг қўл остидаги ходимлар порахўрлиги учун шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилди. Бу ҳақида давлат раҳбарининг сайтида хабар қилинди. Янги қонунга биноан, давлат органларининг раҳбарлари суд қарори кучга кирган ёки жиноят иши тикланмаган сабабларга кўра тўхтатилган кундан бошлаб 10 кун ичида истеъфога чиқиши керак. Бу ҳақида Tengrinews.kz ёзган.
Россиялик раввин Александр Борода Forbes нашрига берган интервьюда яҳудий банкирларининг Талмуд тамойиллари ҳақида сўзлаб берди. Саволларнинг бирида бошловчи Андрей Мовчан, мисол сифатида исломда судхўрлик тақиқланганини айтиб, иудаизм фоиз даромадларини қандай тартибга солишини сўради.
Ўзбекистоннинг тарихий шаҳри Хива 2020 йилда туркий халқлар дунёсининг маданият пойтахти деб эълон қилинди. Мос келувчи қарор Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида бўлиб ўтган туркий халқлар доимий Кенгашинин 37-масжлисида қабул қилинди. Мажлисда сўзга чиққан Еирғизистон мданият, ахборот ва туризм вазири Азамат Джаманкулов қарор бир овоздан қабул қилинганлигини таъкидлади.
Хитой ҳукуматининг Халқаро Терговчи Журналистлар Консорциуми қўлига тушиб қолган янги ҳужжатларига кўра, Хитойдаги уйғурлар ва бошқа туркийзабон мусулмонлар ҳатто ҳожатхонадан қандай фойдаланишга қадар бўлган ҳаётнинг ҳар жабҳасини тартибга соладиган энг қатъий қоидалар ва предиктив технологиялар нишони остида қолмоқда.
Саудиялик ҳаво гимнасти Руа Саххаф яқинда ўз ватандошларини ердан 6 метр баландликдаги трапеция устида ўзининг ажойиб трюклари билан ҳайрон қолдирди, консерватив қиролликда бошланган маданий инқилобдан кейин биринчи марта соядан чиқди.
«Агар Европа-Осиё иқтисодий иттифоқи мамлакатга фойда келтирмайдиган бўлса, бундай иттифоқдан чиқиш керак», — деди иқтисодий ва фискал сиёсат бўйича қумита мажлисида депутат Кенжебек Бокоев.
Келажак келди: Москва яқинидаги фермалардан бирида сигирлар учун виртуал реаллик кўзойнаги прототипи синаб кўрилди. Бу кўзойнакларда сигирлар жуда ҳам замонавий, футуристик бўлиб кўринади!
«Паноптикум» дастури қатнашчилари, журналист Александр Невзоров ва унинг ҳамкасби Василий Уткин, кўп хотинлиликнинг тақиқланиши муносабати билан таажжуб билдирдилар. Эфирда енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедовнинг иккинчи хотин олиш нияти муҳокама қилинди.
Теҳрон бош имом-хатиби оятулло Ахмад Хотамий оммавий норозилик намойишлари давом этаётган бир вазиятда Эрон ҳукуматининг интернетни блокировка қилиш ҳақидаги қарорини узил-кесил қўллаб-қувватлади. Бу ҳақида «Анадолу» хабар қилади.
Исроил Бош прокурори Авихай Мандельблитнинг баёноти, шак-шубҳасиз, портлаган бомбадай таассурот қолдирди. Гап яқин кунларда Исроилнинг амалдаги ҳукумат раҳбари Беньямин Нетаньяхуга расман эълон қилиниши мумкин бўлган айбловлар ҳақида боради. Бу ҳақида Исроил ОАВ ёзади.