
Янгиликлар (5425)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Мавлид ан-Наби арафасида ТР МДМ «Хузур» нашриёт уйи «Пайғамбарга бўлган муҳаббатингизни қандай ифодалаган бўлардингиз?» мавзусида эсселар конкурси эълон қилди. Бу ҳақида ТР МДМ матбуот хизмати маълум қилди. Мавлид ан-Наби — Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган кун бўлиб, бу йил 8 ноябрга тўғри келади.
Иордания стратегик тадқиқотлар қироллик ислом институти Покистон бош вазири Имрон Хонни ислом дунёсида «Йил эркаги» деб тан олди. Покистоннинг Dawn ахборот агентлиги хабар қилишича, Имрон Хон қўшни Ҳиндистон билан тинчлик ўрнатишга қаратилган ҳаракатлари туфайли энг нуфузли мусулмон сифатида эътироф этилди.
Ироқнинг Киркук етакчи ташкилотларидан бири, Бирлашган араб фронти раиси Васфи ал Аси бугунги кунда мамлакатда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун муддатидан аввал сайлов ўтказиш зарурати ҳақида айтиб ўтди. Киркукда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Аси бутун мамлакат бўйлаб барқарорликка эришиш учун амалдаги ҳукуматни ўзгартириш лозимлигини айтди ва муддатидан олдин сайлов ўтказишга чақирди.
Gallup компаниясининг глобал тадқиқотига кўра, Бирлашган Араб Амирликлари муҳожирлар учун энг дўстона муносабатда бўлган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Тадқиқот шуни кўрсатдики, респондентларнинг 87 фоизи БААни бошқа миллат вакиллари яшаш учун яхши жой деб билишади: шу билан бир вақтда бутун дунё бўйича бу кўрсаткич ўртача 54 фоизни ташкил этади.
Бирлашган Араб Амирликлари фуқароси бўлган илк космонавт Хазза Ал Мансури Юлдузли шаҳарчада бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ернинг яссилиги ҳақида конспирологик назарияга қарши чиқди. «Ер шар шаклига эга, мен буни ўз кўзларим билан кўрдим», – деди космонавт.
"Норвегия Нобель қўмитаси тинчлик бўйича Нобел мукофоти билан Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад Алига унинг тинчлик ва халқаро ҳамкорликка эришиш бўйича саъй-ҳаракатлари, хусусан, қўшни Эритрея билан чегара низоларини тартибга солиш борасидаги қатъияти учун тақдирлашга қарор қилди".
АҚШ Хитой билан савдо музокараларида сезиларли ютуқларга эришди. Бу ҳақида америка президенти Дональд Трамп баёнот берди ва томонлар «келишувларнинг биринчи муҳим босқичи»га эришганини айтди. Аввалроқ Bloomberg агентлиги хабар қилишича, АҚШ ва Хитой Вашингтонда бўлиб ўтган савдо музокаралари янги раунди давомида савдо урушида муросага эришишга ёрдам бериши мумкин бўлган савдо соҳасида қисман келишувларга эришилди.
Қуръон тарихи Музейи экспонатлари орасида Муқаддас Китобнинг 22 та қадимий қўлёзмаси ўрин олган. Муқаддас Қуръон тарихи Музейи Индонезиянинг Шимолий Суматра вилояти, Медан шаҳрида очилди. Қуръон тарихи Музейи экспонатлари орасида Муқаддас Китобнинг 22 та қадимий қўлёзмаси ўрин олган бўлиб, шундан биттаси Индонезиядаги энг қадимий Қуръон ҳисобланади.
Мусулмонлар Канада аҳолисининг 3,2 фоизини ташкил қилади. Ислом тарихи ойлиги (Канада) ва Ислом мероси ойлиги (Онтарио) 1 октябрда бошланади, чунки масжидлар ва ислом марказларида ислом маданиятига бағишланган турли тадбирлар амалга ошириляпти, хабар беради Муслим Линк.
Ислом меъёрларига амал қилган ҳолда тайёрланган маҳсулотлар нафақат мусулмонлар орасида оммалашган. 28 ноябрдан 1 декабргача Истамбулда - тармоқда асосий ҳодисаларан бири саналган Бешинчи Бутунжаҳон ҳалол саммити бўлиб ўтади.
Ўзбекистон аввалбошдан иқтисодий ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиш билан шуғулланмаган ва бозор иқтисодиётига ўтишни таъминлай олмаган. Бу ҳақида Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев гапириб берди, - деб ёзади Uzbek Review таҳлилий нашри.
Покистон бош вазири Имрон Хон БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида исламофобия глобал муаммосини кўтариб чиқди ва жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини хавфли тенденцияларга қаратди. «Дунёда 1,3 млрд мусулмон истиқомат қилади. АҚШ ва Европа мамлакатларида миллионлаб мусулмонлар яшайди.
Саудия Арабистони нефт инфратузилмасига ҳужум ташкилотчилари ҳеч қандай стратегик мақсадни кўзламаган ва фақат ўз аҳмоқлигига таянишган, дея баёнот берди Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бен Салмон Ал Сауд CBS телеканалига.