
Янгиликлар (5425)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Жорий йилнинг 6 ойи давмида ўзбек муҳожирлари Россиядан ўз ватанига 2 млрд доллар атрофида жўнатган. Бу ҳақида Россия Марказий банки хабар қилди. Жорий рақам ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 200 млн долларга кўп. Ўтган йили 6 ой ичида меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга 1 млрд 800 млн доллар жўнатилганди.
Ўзининг исламофоб қарашлари билан машҳур бўлган француз ёзувчиси Эрик Земмур мусулмонларга нафрат уйғотганлиги учун суд томонидан уч минг евро жаримага тортилди. Француз ОАВ хабар беришича, суд Земмурни уч йил олдин телевидение орқали чиқиш вақти мусулмонларга қарши нафрат уйғотадиган фикрлари учун уч минг евро жаримага тортди.
Либериядаги мусулмонлар мактабида 28 киши ёнғинда ҳалок бўлди. Уларнинг орасида икки киши ўқитувчи, қолган 26 таси - болалардир. Ёнғин 18 август, чоршанбага ўтар кечаси бошланди. Ёнғин дастлаб масжидга туташ қурилган ётоқхонани қамраб олди. Энди ўн ёшга тўлган болалар бинони тарк эта олмадилар.
Ички Мўғулистон, Хэньань, Нинся ва Ганьсу вилоятларида масжид ва миноралар ХХР ҳукумати қарори билан йўқ қилинмоқда. Бу ҳақида Британиянинг Independent газетаси хабар қилади. Хусусан, нашр маълумотларига кўра, Хитойнинг энг кўп сонли мусулмон миллати – хуэй яшайдиган Линься шаҳри яқинида гумбаз ва миноралар портлатилди.
Эроннинг Confess металл-гуруҳ қатнашчилари исломни таҳқирлайдиган қўшиқ учун 14,5 қамоқ жазоси ва 74 марта қамчи билан зарба беришга ҳукм қилинди. Бу ҳақида Loudwire журнали хабар қилади. Мусиқачилар нафақат динни таҳқирлашда, балки амалдаги режимга ва мамлакат президентига қарши норозиликларда ҳам айбланмоқда.
Булғор ислом академиясида ислом фанлари доктори илмий даражасига олиш учун диссертациялар ҳимояси бўлиб ўтди. Академиянинг янги ректори Дониёр Абдураҳмонов таъкидлаганидек – бу замонавий Россияда исломий фанлар бўйича докторлик ишларининг илк ҳимоясидир. Уларнинг барчаси ўтмишдаги илоҳиёт мутахассислари асарларини таҳлил қилишга бағишланган.
АҚШда федерал судья очган жиноий иш доирасида Шимолий Каролинада яшайдиган шахс мусулмон сиёсатчини жазолашга таҳдид қилишда айбланди. Айбланувчи Джозеф Сесил Вандевере унинг Виргиния Сенатига номзод Қосим Рашидга қаратилган твити тўғридан-тўғри «линч» таҳдид бўлмаган ва конституцияда белгиланган сўз эркинлиги доирасидан чиқмайди деб таъкидлади.
Қўшма Штатларда Нью-Джерси яқинидаги кичик шаҳарлардан бирининг мусулмон мэри бир неча соат аэропортда ушлаб турилди, камситадиган тарзда сўроқ қилинди ва мобил телефони олиб қўйилди. Проспект-Парк аҳоли пункти маъмурият раҳбари Муҳаммад Хайруллоҳ турмуш ўртоғи ва тўрт нафар фарзанди билан Туркиядан меҳнат таътилидан қайтиб келаётганда Нью-Йорк аэропортида чегара хизмати ходимлари томонидан ушлаб қолинди.
Қоҳира жиноий ишлар бўйича суди «Мусулмон-биродарлар» ташкилотининг 11 нафар юқори мансабдор шахсларини, жумладан, олий бош раҳбар Муҳаммад Бадеийни ХАМАС фойдасига айғоқчилик қилгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар беради Кудс Пресс. Ҳукм 11 сентябрда чиқарилди.
Польша пойтахтида 16 сентябрь куни EХҲТнинг инсонийлик мезонлари бўйича йиллик йиғилиши бошланди. Ушбу йиғилиш 27 сентябргача давом этади. Йиғилиш давомида босиб олинган яриморол ҳудудида қрим татарларининг аҳволи ҳақида Россия ТИВ маърузаси эшитилиши кутилмоқда, хабар қилади Крым. Реалии нашри.
«Жамият ул-уламо-и Ҳинд» ташкилоти – ҳинд уламолари жамияти қабул қилган расмий резолюцияга кўра, Кашмир мамлакатнинг «ажралмас қисми» ҳисобланади, шунингдек, ушбу минтақа аҳолисининг фаровонлиги Ҳиндистон билан интеграциядан иборат.
Туркманистонда Саудия Арабистонига ҳажга йўл олган шахслардан пора таъмагирлик қилган жиноятчилар гуруҳи фош этилди, хабар қилди жума куни Туркманистон телевидениеси. Ушбу жиноят тафсилотлари ҳақида мамлакат бош прокурори Ботир Атдаев ҳукуматнинг кенгайтирилган мажлисида сўзлаб берди.