
Янгиликлар (5425)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт Тўқаев Худога ишониши ва диний байрамларда масжидга ташриф буюриши ҳақида гапириб берди, хабар қилади РИА Новости. «Келиб чикишим бўйича мен, албатта, мусулмонман, лекин мен кунига беш маҳал намоз ўқийдиган мусулмон эмасман. Лекин байрам кунлари масжидга бораман», - деди Тўқаев якшанба куни «31-канал»да премьераси бўлиб ўтадиган Алексей Пивоваровнинг "Президент 2.0" ҳужжатли фильмида.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Қирғизистон собиқ президенти Атамбаев билан Кремлда бўлиб ўтган музокаралар ҳақида хабар қилди ва асосий мавзу минтақадаги вазият бўлганлигини таъкидлади, хабар қилади РИА Новости. Маълум қилинишича, Қирғизистон давлатининг собиқ раҳбари Москвага чоршанба куни эрталаб Россия авиабазаси ҳудудидан учиб борган. Атамбаев атрофидагилар махсус бортни қабул қилувчи томон уюштирганини маълум қилди.
АҚШда мусулмон аёл банк бўлинмасида диний ва миллий белгилар бўйича камситилишга дуч келганидан сўнг ҳуқуқ ҳимоячилари ёрдамида инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияга шикоят билан мурожаат қилди. Аввалроқ ҳижобли аёл ҳисобрақами очиш ва 3800 доллар миқдорида пул қўйиш учун Манхэттендаги Citibank бўлинмасига ташриф буюрганди.
АҚШ президенти Доналд Трамп БАА ва Саудия Арабистонига қурол-яроғ сотишни тақиқлайдиган Конгресснинг учта резолюцияси бўйича вето ҳуқуқидан фойдаланди. Оқ уй раҳбари ўз қарорини шу билан изоҳладики, ушбу резолюциялар АҚШнинг дунё майдонидаги рақобатбардошлилигини сусайтириши ва Вашингтоннинг иттифоқчилар билан муносабатларига зиён етказиши мумкин.
Бутун республикада ишлаб турган газ ҳисоблагичларни электрон газ ҳисоблагичларга алмаштириш режалаштирилган. 3,4 млн.га яқин янги электрон ҳисоблагичларни ишлаб чиқаришга буюртмани Artel компанияси олиши мумкин. «Ўзтрансгаз» АЖ мутасаддиларининг 24 июлдаги брифингда айтишича, электрон ҳисоблагичларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича Artel компанияси билан музокара олиб борилмоқда.
Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда ўзининг «кексайтирилган» фотосураталрини жойлаш урф бўлди – юзлаб машҳур кишилар FaceApp дастури ёрдамида ўзларининг ўзгартирилган расмлари билан ўртоқлашдилар. Кексайтирувчи дастур араб дунёсида ҳам оммалашди, шу муносабат билан ал-Азҳар академиясидан бўлган мисрлик машҳур олим бу борада фикр билдиришга қарар қилди.
Россия ва Туркия ўзаро ҳисоб-китобларни фақат миллий валюталарда амалга оширишга ўтиш ҳақида музокаралар олиб бормоқда. «Интерфакс» маълумотларига кўра, томонлар мос келувчи ҳукуматлараро битимни тайёрлашга киришдилар. Агентлик манбаларидан бирининг хабар беришича, ўтган ҳафта Москва ва Анқарада ушбу мавзу муҳокама қилинган учрашув бўлиб ўтди.
Қирғизистон ҳукумати Тожикистон билан чегарадаги тўқнашувлар ҳудудидан 315 нафар маҳаллий аҳолини олиб чиқиб кетди. Бу ҳақида сешанба куни тарқатиган Қизил Ярим ой халқаро жамиятининг Қирғизистондаги ваколатхонаси хабарида айтилди.
Исроил булдозерлари юзлаб аскарлар ва полиция қуршовида Фаластиннинг Сур Бахер қишлоғида ажратиш девори яқинидаги Вади ал-Хуммус ҳудудида 100 та уйни бузиб ташлаш учун етиб келди. Исроил ҳарбийлари фаластинликлар қаршилиги ва халқаро танқидга қарамасдан, уйларни бузишга киришди. Исроил бу уйлар фаластинликлар «апартеид девори» деб атайдиган ажратиш тўсиғига жуда яқин жойлашган ва шу сабабли «хавфсизликка таҳдид» солади деб ҳисобламоқда.
Кеча Вашингтонда АҚШ тарихида биринчи марта сиёсатчи-мусулмонлар умуммамлакат қурултойи бўлиб ўтди. Қурултой доирасида АҚШнинг машҳур мусулмонлари Оқ уйда кузатилаётган ирқчилик ва исламофобияга қарши чиқишди ва диндорларни жамият ҳаётида янада фаолроқ иштирок этишга чақирдилар.
Абуджадаги шиалар гуруҳи тарафдорлари ва Нигерия хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувларни ёритиб бораётган журналист, ҳалок бўлганлар умумий сони камида саккиз кишига ўсган бир пайтда, ҳалок бўлган деб тан олинди. «Нигерия ислом ҳаракати (ИДН)» шиалар гуруҳи аъзолари душанба куни уларнинг етакчиси – 2015 йилдан бери қамоқда бўлган Иброҳим ал-Закзакийни – унинг ва қамоқда бўлган хотинининг саломатлиги ёмонлашганлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг озод қилиш талаби билан митингга тўпландилар.
Бирлашган Араб Амирликлари Хитойдан унинг Шинжондаги реперссив сиёсатини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик олган мусулмон мамлакатлар клубига қўшилди. Душанба куни президент Си Цзиньпин Абу-Даби валиаҳд шаҳзодасини қабул қилди ва БААни Шинжондаги «хавфсизлик тадбирлари»ни қўллаб-қувватлаганлиги учун миннатдорчилик билдирди, хабар қилади Хитой давлат оммавий ахборот воситалари.
Хитой ҳукумати Шинжон-Уйғур автоном райони мусулмонларига қарши дискриминация сиёсатини оқлаш учун мамлакат тарихига мурожаат қилди. Якшанба куни Хитой ахборот бюроси томонидан эълон қилинган ҳукумат маърузасида Шинжон асрлар давомида биргаликда тинч-тотув яшаб келган кўп сонли динларга эга бўлган кўп маданиятли минтақа сифатида тавсифланган.