
Янгиликлар (5425)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Америкалик конгрессмен-мусулмон аёл Илхон Умар уни ирқчилик руҳидаги ҳақоратларга кўмиб ташлаган ва шахсиятига ўта бошлаган АҚШ президенти Дональд Трампнинг таъна-маломатлари хавотирга солмаслигини маълум қилди. Илхон Миннесота штатида илиқ қабул қилинди, сайловчилар уни Трампнинг исламофоб риторикаси қаршисида қўллаб-қувватладилар, хабар қилади Al Jazeera.
Афинада биринчи расмий масжиднинг тантанали очилиши Грециянинг олдинги ҳукумати сайлов олди пиар-акцияси бўлиб чиқди. Ekathimerini нашрига маълум бўлишича, масжид камида йил охиригача фойдаланишга топширилмайди. Греция диний ишлар бўйича вазирлиги масжид биносини ҳалигача мулк қилиб қабул қилиб олмади, тантанали очилиш маросими 7 июнда бўлиб ўтганига қарамай, муассаса белгиланган мақсадда фаолият кўрсатмайди.
Хитой ҳукуматининг уйғур мусулмонлар озчилигига бўлган муносабати – «аср шармандалиги» - деди АҚШ давлат котиби Майк Помпео. АҚШ томонидан ташкил қилинган диний эркинликка кўмаклашиш масалалари бўйича вазирликлар анжуманида Помпео Пекинни туркий тилда сўзлашадиган мусулмон аҳоли ҳуқуқларини бузишда ва бошқа мамлакатларга ушбу анжуманга ташриф буюрмаслиги учун босим кўрсатганликда айблади.
Саудия Арабистонида энди фарз намози вақтида дўконларни ёпиш талаб қилинмаяпти. Ҳукумат буни айрим корхоналар сутасига 24 соат очиқ бўлишига рухсат берилиши билан изоҳлади. Қиролликнинг давлат агентлиги сешанба куни эълон қилинган бу қадам магазинлар ва ресторанларга маълум миқдорда тўланадиган пул эвазига бутун кун давомида очиқ бўлишга имкони беришини айтди.
АҚШ рохинжа мусулмон озчилигига қарши этник тозалашлардаги роли туфайли Мянма армияси юқори мансабдорларига нисбатан санкциялар ҳақида маълум қилди. АҚШ давлат департаменти Мянма армияси бош қўмондони Мин Аунг Хлаинг ва бошқа юқори мансабли офицерларга уларнинг икки йил олдин рўй берган ва 740 мингдан ортиқ рохинжа Бангладеш чегараси орқали қочишга мажбур бўлган зўравонликларга алоқадорлиги тўғридан-тўғри исбот-далиллари асосида санкциялар киритди.
Эндиликда туристлар Дубайда ихтисослашган магазинларда спиртли ичимликлар сотиб олиши мумкин, бунинг учун улардан паспортини кўрсатиш талаб қилинади, холос, дея хабар беради БАА оммавий ахборот воситалари. Аввалроқ туристлар спиртли ичимликларни фақат меҳмонхона, бар ва ресторанларда сотиб олиши мумкин бўлган.
Квебекда инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия Канаданинг ушбу провинцияси ҳуқуқ-тартибот органларидан мусулмон аёлларни таҳқирлашга йўл қўймаслик учун текширув ва тинтув баённомаларига тузатиш киритишни талаб қилди. Аиша Эссалам билан руй берган воқеа комиссия томонидан берилган аризага сабаб бўлди.
Вашингтонда диний эркинликка бағишланган анжуманда юздан ортиқ давлат ташқи ишлар вазирлари, мингдан ортиқ делегат қатнашмоқда. Тадбирга террорчи ва экстремистлар ҳужумларига учраган черков, масжид ва синагогалар вакиллари, ҳужумлардан омон қолганлар ҳам таклиф этилган.
Россияда ишлаб чиқилган, одамни сунъий равишда қаритишга қодир бўлган FaceApp фото-дастури АҚШ миллий хавфсизлигига ва фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига таҳдид солиши мумкин. Демократларнинг Сенатдаги етакчиси Чак Шумер деб ҳисоблайди.
Украина Конституцион суди коммунизм ва нацизмни тарғиб қилишни тақиқлайдиган қонуннинг конституцияга зид эмаслигини тасдиқлайдиган қарорини эълон қилди. Суд баёнотида айтилишича, коммунистик ва нацизм режимлари бир-бирига тенг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Усмонхон Темурхон Самарқандий (Алимов) ҳазратлари томонидан ёзилган “Тафсири Ирфон” номли Қуръони карим оятларининг ўзбекча таржима ва тафсири тўлиқ 30 жузи энг сифатли шаклда 6 китоб қилиб нашр этилди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Туркманистондаги вазият борасида бонг уришмоқда = Ташқи сиёсат маркази экспертларининг фикрига кўра, табиий газга бой бўлган мамлакат ҳалокат ёқасига келиб қолган. «Чегарасиз журналистлар» фикрига кўра, Туркманистон – ташқи дунёдан ёпиқлик ва изоляция бўйича дунёда фақат Шимолий Кореядан кейинги ўринда турадиган мамлакат ҳисобланади. Лекин бу мамлакатга чет эл инвестициялари жалб қилишга халал бергани йўқ.
Буюк Британия бош вазири лавозимига асосий даъвогар Борис Джонсон унинг ислом ва мусулмон дунёси ҳақидаги эссеси ҳақида маълумотлар пайдо бўлгач, танқидлар ёмғири остида қолди. 2007 йил чоп этилган эсседа у Буюк Британия Консерватив партиясидан сиёсатчи сифатида мусулмон дунёси ислом туфайли «Ғарбдан асрларга ортда қолмоқда» деб ёзганди.