
Янгиликлар (5425)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Қирғизистоннинг Орок қишлоғида ҳайит намозидан кейин оммавий тартибсизликлар пайтида 15 та уй зарар кўрди. Бу ҳақда "РИА Новости" ахборот агентлиги хабар берди. Чуй вилояти ИИББ матбуот котиби вакили Назира Имангазиева уйларнинг ойналари синдириб ташланганини айтди. Бундан ташқари, тартибсизликлар иштирокчилари битта сомонхонага ўт қўйишди. Милиция ходимлари 25-30 нафар қирғин қатнашчиларини қўлга олишди.
Россия президенти Владимир Путин болаларга Муқаддас китобларни ўқишни тавсия қилди. Россия етакчисининг ҳисоблашича, бу уларга фойда келтиради, чунки дунёдаги барча динлар инсонпарварлик тамойилларига асосланади. «Библияни ўқишсин, нима бўлганда ҳам бу уларга фойда келтиради, Тавротни ўқишсин, Қуръон ўқишсин.
«Буддавий Бин Ладен» Мянмада қидирилмоқда. Мамлакат суди Ашина Виратхуни ҳибсга олишга ордер берди. Роҳиб оддий бирмаликлар орасида мусулмонларга қарши нафрат уйғотадиган нутқлари билан машҳур. Сезиларли даражада айнан у туфайли рохижа озчилигига қарши кампания даҳшатли шакл ва миқёсда ривожланди. Унга ҳозир умрбод қамоқ жазоси хавф солмоқда, фақат мусулмонлар геноциди учун эмас.
Ўзбекистонда исроиллик рассомнинг «Қуддус нафақат шаҳар» номи остидаги кўргазма … Доналд Трамп туфайли бўлиб ўтмайди, хабар беради муаллиф Дмитрий Брикман newsru. co. il сайтига. Дмитрий Брикман ҳикоя қилиб берганидек: «Менга Трамп туфайли кўргазма билан боғлиқ муаммолар борлиги айтилди: маълум бўлишича, АҚШ етакчиси мамлакат элчихонасининг Тел-Авивдан Қуддусга кўчирилиши ҳақида эълон қилганлиги сабабли бу ердаги ҳукумат Ислом дунёси билан муаммолардан хавотирланиб, пойтахтда бу номда кўргазма ўтказишни истамади».
БМТ вакилининг сўзларига кўра, 29 апрелда исроилликлар томонидан 2009 йилдан бошлаб ҳисоблаганда фаластинликларнинг энг кўп сонли уйлари бузиб ташланди, деб хабар беради The National. Босиб олинган Шарқий Қуддасда Исроил қўшинлари томонидан бир кун ичида бузиб ташланган фаластинликларнинг уйлари сони 29 апрел куни, 31 та бино бузиб ташланганда энг юқори кўрсаткични ташкил қилди, деди БМТ Яқин Шарқда тинчли жараёни бўйича мувофиқлаштирувчиси.
Лойиҳа бўйича Чирчиқ дарёсининг нариги қирғоғида 20 минг гектарга тенг «Янги Тошкент» қурилиши режалаштирилган бўлиб, унда ҳукумат ва маъмурий бинолар, элчихоналар жойлаштирилади. «Янги Тошкент» яна 2 миллион кишини сиғдира олиши кутилмоқда.
Чегара ҳудудларида қандайдир жуда жиддий нарсаларга тайёргарлик бошланди. Қишлоқларда йўллар махсус техникалар ёрдамида текисланмоқда. Барча меҳмонхоналар брон қилинган, хоналарда косметик таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Маҳаллий аҳоли бир неча кун давомида ҳарбий техника ва катта будкали "Камаз"ларни томоша қилмоқда.
5 июнь куни Ўзбекистон масжидларида ҳайит намозлари ўқилди. Тошкент шаҳрида ҳайит намозини кўтаринки руҳда адо этиш учун масжидлар жамоаси, ҳуқуқ тартибот идоралари, нодавлат ташкилотлар ходимлари намозхонлар учун қулай шарт-шароитларни яратиб бердилар.
60 минг мусулмон Танзанияда бўлиб ўтган қорилар кенг кўламли конкурсини томоша қилиш учун келди. Тадбир Дар-ус-Салом шаҳар стадионида бўлиб ўтди. Жорий конкурс ҳисоб бўйича йигирманчиси ҳисобланади. У бутун дунёдан энг яхши кориларни жалб қилади.
АҚШ маъмурияти томонидан ишлаб чиқилган асрнинг битими, моҳиятан, Фаластинга қарши фитна ҳисобланади. Бу ҳақида Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг Эрон ҳукумати сайтида эълон қилинган баёнотида маълум қилинди. «Аср битими бу - Фаластиннинг орзу-умидларини йўққа чиқариш, босқинчиликни кенгайтириш ва барча Исломий мамлакатларга тажовуз қилишга йўналтирилган фитна», деб ёзади ЭИР раҳбарининг, бугун, 31 майда Маккада Исломий ҳамкорлик ташкилотининг йиғилишида иштирок этган мамлакатлар раҳбарларига йўлланган баёнотида.
Яқин келажакда Россия пойтахтидаги шифохоналарда мусулмонлар намоз ўқиши учун мўлжалланган хоналар сони икки баравар кўпаяди. Бу ҳақида «Москва» шаҳар янгиликлар агентлигига берган интервьюсида шаҳар муфтийси Илдар Аляутдинов хабар килди. «Ҳозирги кунда Москва шаҳрида 10 та хосписда кўп динли хоналар бор – бу инсон у ерга кириб, ибодат қилиши мумкин бўлган алоҳида хоналардир.
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, шу кун Рамазон ҳайити сифатида кенг нишонланади. Бу ҳақида “Ҳуқуқий ахборот” маълум қилди.
Ҳар йили 8 миллионга яқин зиёратчилар кабул қиладиган Саудия Арабистони келаси йил зиёратчилар сонини 15 миллион кишига етказиш устида ишлар олиб борилмоқда. Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари бўйича вазирликда зиёратчилар ишлари бўйича директор муовини Муҳаммад бин Адураҳмон ал-Бейжавий мамлакатнинг расмий ахборот агентлиги саналган SPA учун баёнотида вазирликда 2020 йилга келиб зиёратчилар сонини 15 миллион кишига етказиш устида ишлар олиб борилаётганини қайд этди.