
Янгиликлар (5425)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Маҳант Свами Маҳараж бошчилигидаги юқори мартабали ҳинд браҳманлар (қоҳинлар) бўлғуси ибодатхонани "муқаддас килиш" маросимини ўтказиш учун БААга келишди. Руҳонийларни аэропортда толерантлик вазири (ҳа, БААда толерантлик вазирлиги мавжуд) Шайх Наҳян бин Муборак, шунингдек, уларнинг баъзилари таниқли бизнесменлар бўлган маҳаллий ҳиндлар гуруҳи томонидан кутиб олинди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров машҳур актёр ва шоумен Владимир Зеленский ғалаба қозонган Украинадаги президентлик сайловларининг натижаларини мамнуният билан кутиб олди. Минтақа раҳбари ўзининг Telegram-каналида украиналик сиёсатчини унинг сўзларига кўра, Украина халқининг Россияга қарши йўналтирилган «Порошенко жамоасининг бемулоҳаза йўналиши»ни қабул қилмаслиги натижаси бўлган ғалаба билан табриклади.
Хавфсизлик хизмати ходимлари Суданнинг собиқ президенти умар Баширга тегишли бўлган уйни тинтув қилиш вақтида 110 миллион долларга яқин пул топишди, деб хабар беради Al Hadas News. Собиқ давлат раҳбари хорижий валюталар билан махинациялар ва «пул ювиш»да гумон қилинмоқда.
Яна бир машҳур кийим-бош бренди мусулмонлар модаси қонунларига амал қилиб, ҳижобли ёпиқ либос моделини тақдим этди. Британиянинг ASOS бренди тақдим этган Verona коллекцияси АҚШда ҳам сотувга чиқди, моделлар орасида эса ҳижобли мусулмонлар – блоггер Аша Мохамуд пайдо бўлди, деб хабар беради Metro сайти.
Баҳрайн суди 138 кишини терроризмда айблаб қамоққа олди ва уларни фуқароликдан маҳрум қилди. Уларга уч йилдан тортиб умрбод қамоқ жазосигача белгиланди. Айбланувчилар Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари билан алоқада бўлган террористик гуруҳлар ташкил этганлиги учун суд қилинган, деди прокурор Аҳмад ал-Ҳаммадий сешанба куни қилган баёнотида.
БМТ Қатарда АҚШ расмий шахслари билан музокараларда иштирок этаётган Толибон ҳаракатининг айрим етакчиларидан санкцияларни вақтинчалик олиб ташлади. Бу ҳақида TOLOnews Толибон ҳаракатига яқин манбаларга ҳавола қилган ҳолда хабар қилади. Қатарда Толибон сиёсий офисининг 14 нафар аъзоси, шу жумладан, ушбу офис бошлиғи ва Толибон ҳаракати раҳбарининг ўринбосари Мулла Абдул Ғани Барадар тўққиз ой муддатга БМТ қора рўйхатидан чиқарилган.
Турк ЛГБТ-фаоллари Анқарада 2017 йилдан бошлаб амал қилган гей-парадлар ўтказишга тақиқнинг олиб ташлангани ҳақида маълум қилдилар, деб хабар беради Amnesty International ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти. Туркия пойтахти ҳокимлиги жамоатчиликнинг салбий реакциясидан қўрқиб, ҳар қандай ЛГБТ-акцияларни тақиқлаб қўйганди.
Маҳаллий полициянинг хабар беришича, жами олтита портлаш рўй берган. Уларнинг натижасида 280 киши жароҳатланган, 42 киши ҳалок бўлган. Шри-Ланканинг учта католиклар черковлари ва учта меҳмонхонасида портлаш руй берди. Бу ҳақида Reuters агентлиги Коломбо миллий госпитали раҳбарига ҳавола қилган ҳолда хабар берди.
Саудия Арабистонида машҳур фаол-аёллар халқаро ҳамжамияти томонидан жиддий танқидга учраган суд жараёни доирасида яна суд олдида жавоб берадилар. 11 нафар фаол аёл, жумладан, бир йил ҳибсда бўлган давр мобайнида терговчиларни жинсий зўрлаш ва қийноққа солишда айблаган Люжейн Ал-Хаслюл хорижий ОАВ, дипломатлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчилар билан алоқаларда айбланган ҳолда суд олдида жавоб беради, дея хабар қилади Al- Jazeera.
Мисрлик машҳур футболчи Муҳаммад Салоҳ Time журналига берган интервьюда араб мамлакатларида аёлларга муносабатни ўзгартиришга чақирди. Time версияси бўйича 100 та энг нуфузли шахслардан бири сифатида тан олинган 26 яшар «Ливерпул» ўйинчиси араб дунёсида аёлларга бўлган муносабатнинг ўзгаришини кўриш истагида эканлиги ҳақида гапирди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Россия ҳудудида энг йирик яҳудий таълим муассасаси саналган «Торат хаим» иешивасида рўй берган ёнғин ҳолатини текшириб чиқмоқда. Яҳудийлар жамоатида Песах арафасида рўй берган ёнғин жиноий характерга эга деб ҳисоблашмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчиси, шу билан бир пайтда унинг куёви ҳам бўлган Жаред Кушнер чоршанба куни Трамп маъмуриятининг Яқин Шарқ бўйича узоқ кутилган тинчлик режаси рамазон ойидан кейин эълон қилинишини маълум қилди.
Нидерландияда полиция офицери бошқа аёл билан қўпол муносабатда бўлганлиги учун танбеҳ берган ҳижобли аёлни калтаклади. Воқеа Утрехт шаҳрда рўй берди ва видеотасвирга муҳрланди. Полиция ходими ҳижобдаги мусулмон аёл унга бошқа бир аёлни калтаклашни тўхтатиш ҳақида гапирганидан сўнга унинг ўзига зарба берди.