
Янгиликлар (5425)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Экстремизм ҳақида Россия қонуни диний фаолиятни қонун доирасидан четга чиқариб қўяди. Бу ҳақида БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиисари Мишель Бачелет баёнот берди. Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашда «Иегова шоҳидлари» (РФ ҳудудида тақиқланган ташкилот) Орлов гуруҳ раҳбари Деннис Кристенсенга чиқарилган ҳукмга шу тариқа жавоб қйтарилди.
Ўтган ҳафта қабул қилинган Исломофобияга қарши қонунни сезмай қолгани учун канадаликларни ҳам, бутун дунё аҳолисини ҳам айблай олмаймиз. Агар “Google” қилсангиз, “дастёрингиз” сизга ҳеч қандай ҳаволани тақдим қила олмайди. Бу ҳақида энг биринчилардан бўлиб Huffington Post нашри хабар берди.
Арабистон диний манзараси Яқин Шарқ минтақасида энг тараққий этган мамлакат ҳисобланадиган БАА раҳбариятининг сўнгги ташаббуслари туфайли жиддий ўзгаришларга учраши мумкин. Яқинда Амирликларга католиклар черкови раҳбари Папа Франциск ташриф буюрганди. Унинг ташрифи, жумладан, понтифик томонидан Абу-Дабида ўтказилган оммавий ибодат пастирча жўшқинликка тўла бўлди.
Келиб чиқиши кениялик ва сомалилик бўлган америкалик супермодель, ўтмишда Teen Vogue ва Allure журналлари муқовасида расми чиққан Халима Аден ёш британиялик дизайнернинг намойишида иштирок этди ва подиумга ғайриодатий ҳижобда чиқди.
Ульяновск шаҳрида жойлашган Суворов билим юрти (УГСВУ) курсантлари унинг таркибига ҳайвонлар ахлати кирадиган носвой чекиш оқибатида эхинококкоз юқтириб олган бўлиши мумкин. Бу ҳақида 14 февраль, пайшанба куни, «Известия» хабар берди.
АҚШ президенти Трамп Конгресс аьзоси бўлган муслима Илхон Умарни твиттерда ёзган ва Исроил тарафдори бўлган ташкилотни коралаган хабари учун танкид килди ва истеъфога чакирди. “Ўйлайманки, у Конгрессдан кетиши керак ёки вакиллар палатасида хорижий ишлар буйича кўмитадан чикиши керак”, деди Трамп Оқ Уйдан қилган видео мурожаатида, хабар беради The Independent.
Аляскага айирбошлаш бўйича талаба сифатида келиб, Хевралик (Покистон) 16 яшар Лина Тарар Американинг шимолий штатида биринчи ҳижобли хоккейчига айланди, хаба беради Anchorage Daily News. «Хоккей – мен учун мутлақ янгилик, илгари мен унга асло дуч келмагандим», – деди Тарар.
Канаданинг Квебек провинциясида янги тайинланган аёллар ишлари бўйича вазир ҳижоб жабр-зулм рамзи деб атаб, катта жанжалга сабаб бўлди. Янги лавозимга тайинланганидан сўнг журналистлар билан мулоқот пайтида Изабель Шарест рўмол бу «аёллар ўраб юришига арзимайдиган нарса» деб айтди.
Британия полицияси Twitter ижтимойи тармоғида «Ливерпуль» футболчиси Муҳаммад Салоҳга қарата ирқчилик ва исламофобия руҳдаги ҳақоратлар ўринг олган видеоролик пайдо бўлганлиги билан боғлиқ тергов ишлари олиб бормоқда. Англиянинг «Вэст Хэм» футбол клуби, ўз навбатида, душанба куни Лондон стадионида «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтган ўйин вақтида Муҳаммад Салоҳга нисбатан ирқчилик муносабати намоён бўлганлиги борасида ички текширув ўтказмоқда, деб хабар беради Al Jazeera.
АҚШда машҳур қиличбоз-мусулмон, Риода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинлари қатнашчиси, бундай мусобақаларда ҳижоб билан иштирок этган биринчи америкалик спортчи муслималар ҳаёти ҳақида болалар учун китоб ёзди. Ибтихадж Мухаммад малакавий босқичлардан ўтиб, Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ҳолда 2016 йил тарихга кирган.
Германия мусулмонлари Бундесвер ҳарбий хизматчилари нафақат насронийлар руҳонийлари, балки мусулмон имомлар хизматларидан ҳам фойдаланиш имконига эга бўлишлари лозим деб ҳисобламоқда. Ҳозирги пайтда Германия қуролли кучлари аскарларга католик ва протестант руҳонийларнинг маънавий ёрдамини тақдим этмоқда, Лекин мусулмон ҳарбий хизматчилар бундай кўмакдан маҳрумлар.
4 февраль куни Куддус шаҳрининг ўта диний Керем-Авраам даҳасида кўчаларни «эркаклар» ва «аёллар» кўчаларига ажратадиган белгилар пайдо бўлди. Исроилнинг Ynet ахборот агентлиги хабар беришича, янги қоидалар ҳудуд аҳолиси томонидан мустақил равишда жорий қилинган.
Бутун дунё бўйлаб интернетдан фойдаланувчилар мусулмонлар учун браузер ишлаб чиққан Salam Web Technologies Малайзия стартапи янгилигига қизиқиб қолдилар. SalamWeb дастури оддий браузерлардан зарарли контентни – порнография ёки қимор ўйинлари рекламаси бўлишидан қатъи назар – блок қилиб қўядиган самарали фильтрлаш восталари мавжудлиги билан фарқ қилади.