Принтер учун

Қирғизистонда биринчи бор азон танлови эълон қилинди

Қирғизистонда биринчи марта азон айтувчилар (муаззинлар) конкурси бўлиб ўтади, бу ҳақида Қирғизистонда Республикаси Мусулмонлар диний бошқармаси хабар қилади. Муфтийликда хабар беришларича, конкурс республика миқёсида бўлиб ўтади ва Бишкек шаҳрида 27 апрель куни бошланади. Конкурс қатнашчилари 2018 йилнинг ноябрида саралаб олинган эди.

Мусулмонлар диний бошқармаси берган маълумотларга кўра, унда 500 дан ортик муаззин иштирок этган. Финалда иштирок этиш учун 27 нафар муаззин танлаб олинган, хабар беради 24.kg.
Мусобақа ғолиби Умрага йўлланма билан тақдирланади. Иккинчи ва учинчи ўрин соҳибларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилади.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)