Принтер учун

Исроил соғлиқни сақлаш вазирида коронавирус аниқланди

Исроил соғлиқни сақлаш вазири Яаков Лицманда коронавирус инфекцияси ташхиси тасдиқланди. Исроил соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот вазирлигининг хабар қилишича, вазир ва унинг турмуш ўртоғида коронавирусга топширилган тестлар ижобий натижа берди – энди уларнинг иккаласи карантинга йўл олади.

Бунда Литцман уйидан туриб соғлиқни сақлаш вазири вазифаларини бажаришда давом этади.
Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилда 6092 кишида коронавирус аниқланган, 26 киши коронавирус оқибатида вафот этган.

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)