Принтер учун

Макка зиёратгоҳларига юқори технологик санитария эшиклари ўрнатилди

Саудия Арабистонида коронавирус тарқалишига қарши курашишнинг янги юқори технологияли усуллари жорий этилмоқда. Кеча Икки муқаддас масжиднинг Бош дирекцияси Макка шаҳридаги Масжидул-Ҳаромга кираверишда юқори технологияли санитария эшигини фойдаланишга топширди.

Дарвозадан кирувчиларга дезинфекциялаш воситалари пуркалади, шунингдек, термал камера ёрдамида 6 метр масофада одамлар танасининг ҳарорати ўлчанади. Ақлли экран бир вақтнинг ўзида бир нечта одамнинг ҳарорати ҳақида маълумотни намойиш қилиш имконини беради, деб хабар бермоқда ArabNews.
Макка ҳокимияти янги дарвозалар билан бир қаторда замонавий дезинфекция технологияларини, хусусан, Каъба бўйлаб ва Масжидул-Ҳаром ичидаги гиламга қўлланиладиган озонлаш технологиясини жорий этди.

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)