Принтер учун

Кувайт фонди Ўзбекистонга тиббиёт муассасаларини жиҳозлаш учун $5,6 млн ажратади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сиддиқов видеоконференция форматида Кувайт араб иқтисодий ривожланиш фонди (КФАЭР) бош директорининг ўринбосари Марван Абдулла ал-Ғаним билан музокара ўтказди. Суҳбат давомида Ўзбекистон ва КФАЭР ўртасида молиявий-техник ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

ТИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, КФАЭР бош директори ўринбосари коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 млн. долл. миқдорида фонд маблағларни ажратиш ҳақида Ўзбекистон таклифини қўллаб-қувватлади.
Музокаралар якуни бўйича ҳамкорликни, жумладан, КФАЭР иштирокидаги турли лойиҳаларни амалга ошириш йўли билан янада кенгайтириш ҳақида келишувга эришилди

 

Мақола жойлаштирилган бўлим: Янгиликлар
Калит сўзлар
Абу Муслим

ИсламОнлайн.Уз сайтининг
Бош муҳаррири

Сайт: www.islamonline.uz

Бошқа мақолалар: Абу Муслим

Ўхшаш мақолалар (калит сўз бўйича)