close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Янгиликлар

Янгиликлар (5425)

Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар

Якшанба, Нояб 15 2020

Россиянинг "Ведомости" нашри иккинчи Қорабоғ уруши натижаларига изоҳ берди. Иккинчи Қорабоғ урушининг геосиёсий оқибатлари нафақат Арманистон, балки Россия учун ҳам ҳалокатлидир. Бу ҳақида Россиянинг "Ведомости" нашри томонидан чоп этилган Стратегия ва технологияларни таҳлил қилиш маркази директори муовини Константин Макиенконинг мақоласида айтилади.

Шанба, Нояб 14 2020

Озарбайжон ҳарбийлари Юхари Гавҳар масжидида жума намозини ўқидилар. Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ минтақаси дурдонаси бўлган, 28 йилдан сўнг арманлар босқинидан озод қилинган Шушада биринчи жума намози ўқилди. Юхари Гавҳар тарихий масжидида азон янгради. Шундан кейин озарбайжонлик ҳарбийлар жума намозини ўқишди.

Сешанба, Нояб 10 2020

Россия Федерацияси президенти Қорабоғда ўт очишнинг тўхтатилгани ҳақида баёнот билан чиқди. Тоғли Қорабоғда ўт очишнинг тўлиқ тўхтатилиши 10 ноябр Москва вақти билан соат 00:00 га белгиланган, деди телевидение орқали мурожаатида Россия президенти Владимир Путин.

Якшанба, Нояб 08 2020

Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ижтимоий тармоқларда меҳнат мигранти ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилиши ҳамда солиқ тўлаши ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан ойдинлик киритди. Маълум қилинишича, ўзини ўзи банд қилган шахслар даромад солиғи тўламайди, ижтимоий солиқни эса пенсия олиш учун иш стажига эҳтиёж сезсагина тўлайди.

Шанба, Нояб 07 2020

У сайловчиларнинг 273 та овозини олди. Fox News башоратларига кўра, демократлар партиясидан номзод Пенсильвания ва Невадада ғолиб чиққан.

Шанба, Нояб 07 2020

АҚШ президенти душанба кунидан бошлаб унинг штаби судда ўз позициясини ҳимоя қилишни бошлашини айтди. АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп шанба куни, американинг етакчи ОАВ уларнинг фикрига кўра, давлат раҳбари сайловида демократ Джозеф Байден ғолиб чиқиши ҳақида башоратлар тақдим этганидан сўнг ўз мағлубиятини тан олмади.

Жума, Нояб 06 2020

Россия Президенти Владимир Путин сиёсий чайқовчилик ва ифлос геосиёсий ўйинларда диний муносабатлардан фойдаланиш номақбул эканлигини айтиб, диний асосларда провокацияларни қоралашга чақирди. Бу ҳақида у 4 ноябр, Халқ бирлиги куни диний уюшмалар вакиллари билан учрашувда маълум қилди.

Сешанба, Нояб 03 2020

Рус олими, файласуф ва мутафаккир Александр Дугин Францияда ҳижоб учун кураш нафақат Ислом учун, балки насронийлик учун ҳам чуқур аҳамиятга эга деб ҳисоблайди. «Францияда рўмол билан боғлиқ низо (ёки рўмол учун уруш) жуда аниқ ва жуда нозикдир. Чунки бу дунёвийлик диндорликни қандай тан олмаслиги ҳақида баҳсдир», – деди Дугин Максим Шевченко билан суҳбатда.

Сешанба, Нояб 03 2020

Хитойда йирик масжид хитойлаштирилди, мусулмонлар ва сайёҳлар учун таниб бўлмас даражага келиб, меъморий кўринишидаги ўзига хос хусусиятларини йўқотди. Бу сафар Нинся-Хуэйского автоном райони пойтахти Инчуан шаҳридаги Нангуан масжиди «хитойлаштириш» жараёнини бошидан кечирди.

Сешанба, Нояб 03 2020

Европанинг 30 дан ортиқ мусулмон ташкилоти Франция президенти Эммануэл Макронни нифоқ ва нарат уруғларини сочаётган исламофобик риторикага чек кўйишга чақирдилар. Очиқ хатда бир неча мамлакатдан, жумладан, Нидерландия, Финляндия ва Италиядан келган мусулмон ташкилотлар вакиллари ўқитувчи Самюэл Патининг ўлдирилишидан сўнг Франция Президентини мамлакатни "кучли маънавий етакчилик" билан таъминлай олмаганликда айблади.

Якшанба, Нояб 01 2020

Хитойда сўнгги бир неча ой ичида энг йирик коронавирус эпидемияси Шинжондаги фабрикада рўй берди, бу уйғур аҳолисига нисбатан репрессив коммунистик сиёсат ва мажбурий меҳнат билан боғлиқ. Ўтган ҳафта Шинжон жанубидаги Шуфу округида қайд қилинган 180 дан ортиқ Covid-19 ҳолати 2018 йилда «қашшоқликка қарши кураш» - тадқиқотчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари мажбурий меҳнат деб атайдиган кампания доирасида қурилган фабрика билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

Якшанба, Нояб 01 2020

Машҳур саудиялик воиз, кўп миллионли тиражда босиб чиқарилган "Ла таҳзан" китоби муаллифи шайх Оиз ал-Қароний коронавирусга чалиниб, оғир аҳволда шифохонага тушиб қолди. Эркак ўқувчиларига хотинлари билан жанжаллашиб қолганда ўзининг ҳақлигини таъкидламасдан, индамасдан таслим бўлишни маслаҳат берган машҳур мусулмон мутафаккир ар-Риёд давлат касалхонасининг реанимация бўлимида, дея хабар бермоқда IslamNews сайти GulfNews га таяниб.

Пайшанба, Окт 29 2020

Францияда теракт қурбонлари сони ошмоқда. Журналистлар «жаҳаннам» ҳақида гапиряпти. Францияда теракт қурбонлари сони ошмоқда, хабар қилади журналистлар воқеа жойидан. ОАВ вакиллари эса, ҳозир Ниццада юз бераётган «жаҳаннам» ҳақида гапирмоқда. «Яна кесилган бошлар» - шундай изоҳлади фожиали вазиятни тележурналист Евгений Попов.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase