
Янгиликлар (5420)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Сурия режими 2011 йилдан бери ҳарбий дала судлари орқали 7872 кишини қатл қилди, бу эса айбланувчиларга тегишли жараён ҳуқуқини бермади, дея хабар берди Сурия инсон ҳуқуқлари тармоғи 13 сентябрь, сешанба куни.
Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг айтишича, ухлаш учун минимал вақт билан қизғин иш жадвали расмийларда муваффақиятли ва самарали фаолиятнинг калитидир, деб хабар беради РИА “Новости”.
Истанбулдаги сайёҳлар орасида машҳур бўлган Гранд-бозор ёки Капали Чарши бозорида ёнғин содир бўлди, де, хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.
ГУР вакили Андрей Юсов Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг касалликлари оғирлашганини айтди.
Ливияда сув тошқини: қутқарувчилар Дернадан 2000 та одамнинг жасадини топди
Туркияда энг кўп муҳокама қилинган мавзу 6 ёшли қизни «Исмоилоға» сектасига алоқадор фонд асосчиси Юсуф Зиё Гумуселга мажбурлаб эрга бериш ҳақидаги хабар бўлди.
Марокашда 2000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган даҳшатли зилзила қурбонлари учун уч кунлик мотам эълон қилинди, қутқарув гуруҳлари эса ер билан битта бўлган қишлоқлар вайроналари остида қолиб кетганлар орасида омон қолганларни қидиришни давом эттирмоқда.
Қозоғистон жанубидаги Туркистон шаҳрида жойлашган Аҳмад Яссавий мақбарасини портлатишга уриниш мамлакат Миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда бугун, 8 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси кенгаши йиғилишида қўмита раиси ўринбосари Руслан Сейсембаев маълум қилди.
Москвада метродаги йўловчи аёлдан ниқобини ечиб, "оддий кийим кийишни" талаб қилган эркаклар қўлга олинди
Исроил разведкаси Моссаднинг собиқ раҳбари мамлакат босиб олинган Ғарбий соҳилда фаластинликларга қарши апартеид тизимини жорий қилаётганини айтди.
Саудия Арабистонининг Эрондаги элчиси сешанба куни Теҳронга келди, унинг ҳамкасби ар-Риёдга келиб, етти йиллик танаффусдан кейин Кўрфаз рақиблари ўртасидаги алоқаларни тиклашди.
Россия ҳукумати чет элликларни урушга ёллаш орқали сайловлар олдидан сафарбарликнинг янги тўлқинидан қочишга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади Британия Мудофаа вазирлиги кундалик шарҳида.
БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгаши (ИҲК) жиноятчиларни жавобгарликка тортишга чақириб, Қуръонни таҳқирлаш ишларини қоралади. Тегишли резолюция чоршанба куни Женевада бўлиб ўтган ИҲК нинг 53-сессиясида Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташаббуси билан ўтказилган шошилинч муҳокамадан сўнг қабул қилинди, деб хабар беради РИА Новости.