
Янгиликлар (5420)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
NIYSO мухолифатдаги чечен телеграм-канали «қодировчилар»нинг Украинадаги жанговар зонада таъминот етарли эмаслиги ҳақидаги шикояти баён этилган видеони эълон қилди. Ёзув қачон ва қаерда қилинганлиги аниқ маълум эмас.
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров болаларнинг ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни имзолади, унда ноанъанавий жинсий алоқаларни тарғиб қилишни тақиқлаш ҳам ўрин олган. Бу ҳақида давлат раҳбарининг матбуот хизматида айтилди.
Россия ҳукумати Махачқалъадаги фавқулодда вазият ҳақида нимани яшириши мумкин? Махачқалъада автостанциянинг портлаши Россия ракетаси туфайли содир бўлган бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар юрибди.
Покистон парламенти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари, оила аъзолари ва саҳобаларига ҳурматсизлик кўрсатган шахсларга нисбатан қамоқ муддатини узайтириш ва жарима солишни назарда тутувчи қонунни қабул қилди.
Россиялик тарғиботчи Сергей Мардан "Соловьев Live" эфирида сўзга чиқиб, Россияга ва унинг Украинада бошлаган урушига нисбатан нотўғри хатти-ҳаракатлари учун Қозоғистонга яна таҳдид қила бошлади.
Islamonline.Uz сайти бугун тунда Махачқалъа шаҳрида юз берган даҳшатли фожиадан жабрланганларнинг барчасига ҳамдардлик билдиради. Биз ҳаммамиз Роббимизга тегишлимиз ва қайтишимиз Унга, ҳалок бўлганларни қабул қилсин, ярадорларга шифо берсин ва яқинларини йўқотганларга таскин берсин.
Эронда аёлларнинг қоидага мос рўмол ўрашларини назорат қиладиган “ахлоқ полицияси” фаолиятига ўзгартириш киритилди. Эронлик амалдорлар ўлкадаги мажбурий рўмол ўрашни бекор қилиш доирасида янгидан иш бошлаган ахлоқ полицияси фақат огоҳлантириш беришини, ҳибсга олишга ҳақ-ҳуқуқи йўқлигини таъкидлади.
Саудия ҳукумати қиролнинг бевосита назорати остида исломнинг энг муқаддас иккита масжидини назорат қилиш учун янги кенгаш тузди, дея хабар беради Саудия давлат оммавий ахборот воситалари.
Франция суди инсон ҳуқуқлари Лигаси томонидан берилган даъводан сўнг Жанубий Фрежус шаҳрида "буркини" деб номланувчи ёпиқ аёллар чўмилиш костюмларига қўйилган тақиқни бекор қилди.
Россия Украинага бостириб кирганидан бери Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) тиббиёт муассасаларига 1000 та ҳужумни қайд этган. Сешанба куни Женевада БМТ агентлиги маълум қилишича, бу гуманитар фавқулодда вазиятда кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.
Президент Владимир Зеленский Путин ҳаётининг асосий мақсади СССРни тиклаш эканлигини айтди.
Украина пойтахтига учувчисиз самолётларнинг бир неча тўлқини учирилди. Деярли барча дронлар хаво мудофаа кучлари тарафидан уриб туширилган, аммо шаҳарликлар орасида қурбонлар ҳам бор.
АҚШ президенти НАТО доирасидаги ҳамкорликни давом эттиришга умид билдирди