
Янгиликлар (5420)
Жаҳон ва Ислом оламида бўлаётган воқеалар, ҳодисалар, хабарлар ва янгиликлар
Қозоғистон ва Хитой ҳукуматлари ўз фуқаролари учун ҳар икки йўналишда ҳам визасиз режим жорий этишни режалаштирмоқда. Бундай қарор лойиҳаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган, деб хабар бермоқда Egemen.kz
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров апрел ойида Нью-Йоркда БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишига раислик қилиши керак, бироқ АҚШ Россия делегациясига вазирнинг махсус самолёти ва делегация аъзоларига ҳозирча виза рухсат бермаган.
Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
2023-йилнинг биринчи чорагида Россияга хорижий валютанинг соф оқими тўрт баравар камайди. Бу 18,6 миллиард долларни ташкил этди, бу охирги 7 йилдаги энг кам миқдордир.
Бухоро вилояти суди эшакнинг қулоғини кесиб ташлаган қандолатчига 15 сутка қамоқ жазоси тайинлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот котиби Азиз Абидовга таяниб, Нова24 хабар берди.
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир бу ҳаракатни "жиддий хато" деб атади.
Ҳар йили рамазон ойида бўлганидек бу йилги рамазон ойида ҳам масжиди Ақсога ва Фаластин халқига зулм қилишда давом этаётган Исроилдан эътирофга ўхшаш баёнот келди. Исроил нашрлари юқори лавозимли бир амалдорнинг полиция ходимлари ишғол остидаги шарқий Қудусда жойлайшган масжиди Ақсога босқин вақтида ҳаддан ташқари ортиқ куч ишлатганини тан олганлигини ёзган.
Туркия энг катта ҳарбий кемаси TCG Anadolu ни фойдаланишга топширди. Бу самолётлар ўрнига дронлар бўлган дунёдаги биринчи дронташувчи кемадир.
7-апрел, жума куни Украина президента Владимир Зеленский расмий даражада илк бор ифтор қилиб берди.
Оқ Ўрдада Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев номидан ифторлик берилди, дея хабар беради Каzinform Президент матбуот хизматига таяниб.
Россия Федерацияси Украинани ўққа тутиш учун 12,5 миллиард долларлик 2475 та узоқ масофали ракета ва 3,5 миллиард долларлик 2300 га яқин қисқа масофали ракеталардан фойдаланган.
Қрим-татар халқи етакчиси Мустафо Жемилев Украинанинг Россия агрессиясига қарши курашда мусулмон давлатларидан олаётган ёрдамни етарли эмас, деб ҳисоблаб, уларни Россиядан қўрқувни енгиб, эзгулик ва адолат тарафини олишга чақиради.
Украина россияликларга мусулмонлар учун муқаддас ой – Рамазон ойи бошланиши шарафига барча мусулмон маҳбусларни алмашишни таклиф қилди. Москва бу таклифни рад этди.
Украина православ черкови (Москва патриархати) метрополити Онуфрий ва 20 дан ортиқ бошқа руҳонийларида Россия паспортлари топилди.