close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Тахлил

Тахлил (556)

Душанба, Фев 10 2025

 

Мен тахминан беш-олти маърузадан иборат курс ўқишни режалаштиряпман. Бу маърузалар қуйидаги саволнинг асосий таърифини аниқлашга бағишланади: Тавҳидга сиёсий фалсафа керакми, Исломга сиёсий фалсафа керакми? Агар керак бўлса, у қандай шаклга, мазмунга эга бўлиши лозим? Унинг мақсад ва вазифалари қандай бўлиши керак? Биз бу йўналишда нима қилишимиз мумкин ёки нима қилишимиз лозим?

Чоршанба, Янв 29 2025

Хабарга кўра, яхши хабардор манбалар маълумот беришича, Россия янги Сурия ҳукуматидан ҳарбий базаларни узоқ муддатли ижарага олиш борасида рад жавобини олди.

Пайшанба, Янв 16 2025

Ал-Ақсо масжидининг имоми шайх Икрима Сабрий: Дональд Трамп томонидан таклиф қилинган "Аср битими" режаси икки давлат учун мўлжалланган бўлиб, Ал-Ақсо масжидини яҳудийларга топширишга қаратилган. 2020 йилда Дональд Трамп томонидан Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш учун таклиф қилинган режа қуйидагиларни ўз ичига олган:

Шанба, Янв 11 2025

Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши-азоби аламли ва қаттиқдир.

Жума, Дек 27 2024

Россия Ислом қўмитаси раиси Ҳайдар Жамолнинг Ислом жамиятлари 24-халқаро конгресс сессиясидаги маърузаси (30.11.2015). Маъруза мавзуси: "Сиёсий Ислом ва замонавий дунёда унинг қонунийлик муаммоси".

Сешанба, Дек 24 2024

Турк ёрдамидаги жангчилар АҚШ томонидан қуролланган ва қўллаб-қувватланган курд коммунистларига ҳужум қилмоқда. Яманлик хусийлар "Исроил"га баллистик ракеталар билан ҳужум қилади, АҚШ ва Британия эса Яманга зарба беради.

Пайшанба, Дек 19 2024

"Тузимга қул бўлган қулзодалар" мавзуси чуқур ижтимоий, сиёсий ва фалсафий мазмунга эга. Бу атама орқали одамларнинг ижтимоий-сиёсий тузумларга бўлган тобелиги, эркинликдан маҳрумлик ҳолати тасвирланади. Ушбу мавзу доирасида бир неча муҳим нуқталарга эътибор қаратиш мумкин:

Чоршанба, Дек 18 2024

1. Араб давлатлари ўртасидаги ихтилофлар  
   Араб давлатларининг ўзаро ҳамкорликка қодир эмаслиги, бирликнинг йўқлиги Исроилнинг минтақада кучайишига имкон берган. Араб давлатлари ўртасидаги низолар (масалан, Ироқ-Эрон уруши, Кувайтга ҳужум) Исроилга қарши биргаликдаги сиёсий ёки ҳарбий кучнинг шаклланишини қийинлаштирган.

Жума, Дек 13 2024

Асад режими қулаганидан кейин Исроил ҳарбийлари Сурияга юзлаб ҳужумлар уюштирди ва «буфер ҳудуд яратиш» баҳонасида унинг бир қисмини босиб олди.

Чоршанба, Нояб 27 2024

Сешанба куни Покистон пойтахтида армия жойлаштирилиб, намойишчиларга қарши ўқ отиш буйруғи берилди. Бу воқеалар собиқ бош вазир Имрон Хон тарафдорлари ва полиция ўртасидаги зўравон тўқнашувлар кескинлашган фонида юз бермоқда.

Жума, Нояб 22 2024

Россиянинг Украинага қитъалараро баллистик ракета билан биринчи ҳужуми Украина Ғарбий ҳамкорларини жуда хавотирга солди. Ушбу ҳаракатнинг мақсадлари ва уларнинг амалга ошиши имкониятлари таҳлил қилинади.

Чоршанба, Нояб 13 2024

Сир эмас, мен мактабдан кейин Қозоғистонда халқаро университетнинг ҳуқуқшунослик факультетини тугатганман. Атрофимдаги баъзи муллалар мени "камситиб", ғарб сиёсий илмлари ва ҳуқуқ тизимларини ўрганиш жоиз эмас, дерди. Бир куни шайх ҳазратларига шикоят қилиб шу гапларни айтдим. Шайх ҳазратлари бундай тайини йўқ  сўзларга эътибор қилмаслигимни уқтирди ва айни вақт мусулмонлар фойдасига қилаётган ишимни мадраса тугатган битта ҳам мулла қила олмаслигини айтди, роҳимаҳуллоҳ... (Ўшанда 20 га яқин сайт қилиб, ичидаги контенту, видео, расмларигача ҳаммасини ўзим бошқарар эдим...)

Чоршанба, Нояб 13 2024

Геосиёсат ва геостратегия

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase