
Тахлил (556)
Туркияда яқинда рўй берган зилзила пайтида кўплаб биноларнинг қулашига олиб келган қурилиш қоидаларига риоя қилмаслик юзасидан норозилик кучаймоқда. Би-би-си табиий офат пайтида қулаган янги қурилган бинолар ҳақидаги маълумотларни текширди.
Одамлар орасида келажакка қараб, у ҳакда фикр юритадиганлар ҳам бордир. Улардан кўзига қора кўзойнак тақиб олиб, унинг ортидан ҳаётга, одамларга, замон ва маконга қарар экан, ноумид, эртанги кунга ишончсиз, муваффақиятдан умид қилмаганлари ҳам бор-ки, уларнинг бу қарашлари бахтсизликдан даракдир. Чунки, уларнинг қалбида иш фақат ёмонлашиб, ҳаёт қоронғу зулматдан иборат, зулматни ўрнини нур босмайди, деган тушунча ўрнашгандир.
Кремл Киевни 3 кун ичида забт этишни режалаган эди. Аксинча, бир йил ичида у минглаб аскарларини йўқотиб, жанг майдонида улкан муваффақиятсизликларга учради.
Швеция пойтахтида юз берган ҳодиса мусулмон оламини жунбушга келтириб, Шимолий Европа давлатларининг НАТОга аъзолик йўлидаги ҳаракатларига путур етказди – Россия кўзлаган режа ҳам шу эди, дейди таҳлилчилар.
Россия Украинага бостириб кирганига бир йил тўлар экан, Америка раҳбари Жо Байден Киевга бориб, Вашингтон бу давлатни қувватлашда давом этишини билдирди.
Россия диктатори ишкаллик яна даражасини оширади.
Асад режими зилзиладан кейин вайрон бўлган биноларда қутқарув ишларини олиб бормади. Келаётган гуманитар ёрдамлар эса Шаббиҳа тўдаси тарафидан талон-тарож қилинди.
Путинга яқин бўлганларнинг фикрича, босиб олинган ҳудудлар Россия кўрган иқтисодий йўқотишларга арзимайди.
Foreign Policy Украинада рус армиясининг мағлубияти ҳақида: "Улар деярли бутунлай йўқ қилинди" Урушнинг бир йилида Россия ҳақиқатан ҳам профессионал армиясини йўқотди, чунки 24 февралгача Украина билан чегараларда тўпланган гуруҳ деярли тўлиқ йўқ қилинди.
Туркия ва Суриядаги фалокат ҳали ҳам шок бўлиб қолмоқда (ва узоқ вақт сақланиб қолади!), лекин у аллақачон ўз муаммолари, вазифалари, хавф-хатарлари ва қарама-қаршиликлари билан ижтимоий жараёнга айланган. Энди биз сиёсий жиҳатлар ҳақида эмас, балки одамларга ёрдам бериш, уларнинг хавфсизлиги ва мулкини ҳимоя қилиш билан боғлиқ соф амалий жиҳатлар ҳақида гапирамиз.
Уч кун олдин Ўзбекистоннинг Россия билан газ ва нефт соҳасидаги келишувларидан норози бўлиб, танқидий пост ёзган эдим. Кеча бир учрашув бўлди. Унга мени ҳам таклиф қилишди. Жами бўлиб саккиз-ўн журналистлар, блогерлар ва сиёсатшунос сифатида мен таклиф қилишди. Бизнинг саволларимизга икки давлат мулозими жавоб беришди. Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Ўзбекнефтегаз АЖ раиси Меҳриддин Абдуллаев. Учрашув соат 11:30ларда бошланиб, учрашув тугаганида вақт 15:40 бўлганди. Биз бу икки мулозимга ўзимизни қизиқтирган барча саволларни бердик. Ҳеч қандай цензура бўлгани йўқ. Мулоқот жуда очиқ ва самимий руҳда ўтарди.
Туркия жануби ва Сурия шимолидаги қидирув-қутқарув операциялари тўрт кундан бери давом этмоқда. Ҳалок бўлганлар сони 11 мингдан ошди ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вайроналар остида қолганларни қутқариш учун вақт тугаб бораётганидан огоҳлантирмоқда.
Эҳтимол, кўпчилик Европанинг таназзулга юз тутишини ва тез орада мигрантлар европаликларни асоратга солишини яхши билишади. Бу, айниқса, "мусулмон" аҳолисига тааллуқли. Россия оммавий ахборот воситаларида бу мавзу жуда муваффақиятли муҳокама қилинмоқда. Шунинг учун, Россия, АҚШ ва Европа Иттифоқи мамлакатларида: Франция ва Германияда ва ниҳоят, Буюк Британияда қанча мусулмонлар ва масжидлар (шу жумладан намозхоналар) борлигини кўриш ва текшириш қизиқ.