
Долзарб мавзу (1142)
Подкатегории
Россия армиясининг Украинадаги ҳарбий йўқотишлари 300 минг кишига яқинлашмоқда, деб хабар беради The New York Times разведка маълумотлари билан таниш бўлган Америка расмийларига таяниб.
Файласуф Александр Дугин Тожикистондан инспекция ҳақидаги хабарлардан сўнг тожиклар ва Россиядаги бошқа меҳнат муҳожирларига маслаҳат берди. Файласуф муҳожирларга 8 банддан иборат маслаҳат берди.
Қозоғистон Бош прокуратураси ҳукуматга мамлакатда Россиянинг Украинага қарши уруши рамзлари – «Z» ва «V» ҳарфларидан фойдаланишни, шунингдек, ушбу ҳарфлар туширилган маҳсулотларни олиб кириш, сақлаш, сотиш ва реклама қилишни тақиқлаш таклифини берди.
Украина ҳудудида Россия иштирокидаги ҳарбий можарони ёритувчи украинапараст телеграм каналларида кўпинча қандайдир орклар ва Мордор ҳақида ёзишади. Бир қарашда, Толкиеннинг бунга нима алоқаси бор? Мордор ўзи нима?
Марказий Осиёдан келган меҳнат мигрантларининг айтишича, Россияда яшаш хавфли бўлиб қолган, зеро улардан айримлари армия билан шартнома имзолашга мажбур қилинган.
Саудия Арабистоннинг Хитой билан яқин алоқалар ўрнатиши, оқибатда Эрон билан алоқаларни тузатиши ва Яманда хусийлар билан учрашувни бошлаши сўнгги вақтларда дунё сиёсатида энг кўп диққатни тортувчи воқеалардан бўлмоқда.
Расмий Киев Исроил билан визасиз режимни бекор қилишни кўриб чиқмоқда ва "Украинага қарши дўстона хатти-ҳаракатлари ва халқаро майдондаги россияпараст позицияси" туфайли ушбу мамлакатни Рамштейн конференциясидан четлаштиришни сўрайди, деб хабар беради Kyiv Post нашри.
Россия замонлар оралиғига тушиб қолди. Бир томондан, у эски дунё тартибининг элементига ўхшайди ва доимо унинг элементлари ва моҳиятига мурожаат қилади, бошқа томондан, у аввалги "буюклиги" да янги, бизнинг кўз ўнгимизда шаклланаётган ҳаёт тарзига чиқиш учун ресурсларга эга эмас.
Швеция расмийлари Россияни араб тилида бошланган дезинформация кампанияси ёрдамида Қуръоннинг ёқиб юборилишини дунё қандай қабул қилишига таъсир ўтказишга уринишда айбламоқда. Бу ҳали ҳам Туркия ва Венгриядан розилигини кутаётган Швециянинг НАТОга қўшилиш жараёнини бузишга уринишнинг бир қисми, деб ҳисобланилади.
Украина пойтахтга 9-мартдан бери уюштирилган энг йирик ракета ҳужумида Россиянинг барча ракеталарини уриб туширишга муваффақ бўлди.
Қозоғистон президенти Тўқаев Путинга унинг мамлакати учун ЕОИИга интеграция биринчи навбатда иқтисодий хусусиятга эга эканлигини тушунтирди.
Путин 2018-йил бошидан бери Россияда гипертовушли қуроллар мавжудлигини педантик тарзда такрорлаб келади. Кейин Федерал Мажлисга йўллаган мурожаатида у харита контурига урилиб, АҚШни эслатувчи “янги авлод қуроллари” намуналарини намойиш этди, деб ёзади Роман Баженов.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Ереван Тоғли Қорабоғ ҳудудини Озарбайжоннинг бир қисми сифатида тан олишга тайёрлигини маълум қилди. Бироқ Боку бу ҳудудда яшовчи этник арманлар хавфсизлигини таъминлаши керак. Бу ҳақда Пашинян матбуот анжуманида айтиб ўтди.