
Долзарб мавзу (1157)
Подкатегории
Ҳадислар тўплами ва исломнинг иккинчи муҳим манбаси бўлмиш "Саҳиҳи Бухорий"нинг Россиядаги узил-кесил тақиқланиши яна бир риторик, аммо тўхтовсиз долзарб саволни кўтаради – нега ўзини мусулмон деб биладиган одамлар Россия томонида жанг қиляпти?
Ироқдаги сиёсий инқироз зўравонликка айланиб кетди, ҳаммаси шиалар етакчиси Муқтада ас-Садр сиёсатни тарк этишини эълон қилганидан бошланди. Бу эълон норозилик намойишлари ва тўқнашувларга сабаб бўлди, натижада камида 20 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди.
Ўтган ҳафта шиа диний етакчиси оятуллоҳ Казим ал-Хаери диний лавозимини тарк этаётганини эълон қилганида, Муқтадо ас-Садр Ироқ шиа жамоасидаги ўз мавқеи муаммосига дуч келганини тушунди.
Путин мантиғига кўра, Россия сунъий давлат. У ҳудуднинг кенгайиши ва шу ҳудудда яшовчи кўплаб маҳаллий халқларга қарши урушлар натижасида вужудга келган.
У иккинчи даражали кучга айлантирилди. Россиянинг Қора денгиз флоти бир пайтлар Украинани босиб олиш бўйича Владимир Путин режасининг асосий қисми сифатида кўрилган. Аммо бу денгиз флоти ва унинг ҳаво кучлари Украинанинг асосий ҳужумларидан жабр кўрди ва уни иккинчи даражали кучга айлантирди. Бу ҳақида Politico хабар бермоқда.
Россиянинг Европадаги энг йирик атом станциясини ўйламай-нетмай босиб олиб, ундан Украина кучларига қарши ҳужумлар уюштиришда қалқон сифатида фойдаланаётгани фалокат билан якунланиши мумкинлигидан бутун дунёда хавотир кучаймоқда.
Ўтган шанба куни Дарья Дугинанинг ўлдирилиши ва унинг отаси Александр Дугинга суиқасд глобал миқёсдаги шов-шувли хабардир. Бу мусулмонлар учун ҳам муҳим.
Владимир Путин ва унинг сафдошлари рус бўлмаган халқларга «ҳақиқатни сингдириш» учун куч ишлатишни қўллаб-қувватлаган ультра ўнгчи файласуф Иван Ильиннинг асарларидан илҳомланган.
Дугин ўзини ўзи эълон қилган Донбасс республикаларини ва Украина ҳудудидаги ҳарбий амалиётларни қўллаб-қувватлайди.
Шиаларнинг муқаддас Қум шаҳрида бир аёл ҳижоби ҳақида танбеҳ берган уламога ташланиб, унинг салласини улоқтириб оёқости қилган. Воқеа акс этган видео ўтган йили интернетда тарқалгач, кўпчилик бу аёлни мақтади, аммо руҳонийнинг тарафини олганлар бўлмади.
Агар АҚШ Россия Федерациясини терроризм ҳомийси деб тан олса, бошқа давлатлар ҳам Вашингтонга эргашади. Кейин эса Кремл раҳбари Владимир Путин халқаро жиноятчига айланади. Вазият ҳақиқий "Путинга қарши коалиция"нинг шаклланишига олиб келиши мумкин, шундан сўнг Москва сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан яккаланиб қолади.
Туркия ҳаво кучларининг Ҳалаб чеккасидаги ҳарбий постларга уюштирган ҳужуми натижасида Сурия режимининг камида уч аскари ҳалок бўлди, олти нафари яраланди, дея хабар бермоқда SANA ахборот агентлиги ҳарбий манбага таяниб.
Россиянинг Украинага қарши ҳужумларига кескин қарши чиққан халқаро ҳамжамият Москванинг Суриядаги ҳаракатларига ҳам қарши чиқиши керак, деди "Оқ дубулғалар" кўнгиллилар гуруҳи раҳбари Райд ал-Солиҳ.