
Долзарб мавзу (1142)
Подкатегории
Франциянинг «Шарл де Голл» авиаташувчи кемаси унинг бортида COVID-19 касаллигига чалинган 40 та ҳолати аниқланганидан сўнг, портга муддатидан эрта қайтмоқда. Бунга ҳеч қандай изоҳ йўқ. Кемага жўнатилган ҳарбий шифокорлар эпидемиологик бригадаси бу жумбоқни ечишга ҳаракат қилади, деб ёзади Испаниянинг El Mundo газетаси.
Яқинда The New York Times ўзининг Байрут бюроси раҳбари Бен Хаббард томонидан ёзилган "МБС: Муҳаммад бин Салмоннинг ҳокимият тепасига келиши" китобидан парча эълон қилди. Саудия Арабистони билан Путиннинг Россияси ўртасидаги нефт уруши муносабати билан, Россия рубли ва нефтнинг жаҳон нархларини пасайтирган одамнинг шахси яна диққат марказида бўлганлиги сабабли, биз ушбу нашрнинг қисқача шарҳини ўқувчиларимизга тақдим этишга қарор қилдик.
"Коронавирус фитна назариялари кўпроқ душманликни келтириб чиқаради ва одамларнинг ҳаётига таҳдид солади,- деб ёзади немис газетаси Der Tagesspiegel, - баъзи бир устоз кўрмаган табиблар вирусга қарши иммунитетга эга бўлиш учун оқартирувчи воситалар ичишни маслаҳат беришади. Бошқалар эса ҳеч қандай вирус йўқ, ҳаммаси инсониятни қул қилиш ёки эътиборни иқтисодий инқироздан чалғитиш учун ўйлаб топилган деб таъкидлайди. Ёки Ангела Меркелни қамаш учун".
"Уханда ноябрнинг ўрталаридаёқ биринчи одам коронавирус юқтириб олганди. Бироқ Хитой ҳукумати узоқ вақт давомида касалликнинг тарқалишини яшириб келди ва шу тариқа унинг бутун дунё бўйлаб тарқалишига имкон яратди", - деб ёзади Швейцариянинг Tages-Anzeiger нашри.
"Британ сиёсатчилари коронавирус пандемияси Хитой лабораториясидан чиқиб кетгани сабабли пайдо бўлганлигидан хавфсирамоқда", - деб ёзади Daily Mail британ газетасининг якшанба кунги сони. "Буюк Британия ҳукуматидаги юқори мансаб эгаси бўлган манбаларининг таъкидлашича, "илмий тавсиялар мувозанати" ҳали ҳам ҳалокатли вирус Ухан тирик ҳайвонлар бозорида одамларга юққанлигини кўрсатмоқда, аммо ушбу Хитой шаҳридаги лабораториядан чиқиб кетиш тахмини "ҳисобдан чиқарилмаяпти"
Одамни «шок» ҳолатига тушириб қўядиган графиклар шуни кўрсатадики, АҚШда коронавирус инцекцияси энг юқори кўрсаткичга 16 апрелга келиб чиқади, унда, башоратларга кўра, 24 соат ичида бутун мамлакат бўйлаб 2644 киши касалликдан ўлади. Вашингтон университети саломатлик кўрсаткичлари институти тадқиқотчилари томонидан яратиган янги модель ҳам шуни кўрсатадики, бир кун олдин мамлакат ресурслардан фойдаланиш бўйича энг юқори кўрсаткичга етади ва бунда касалхоналарда 262092 та ўрин талаб қилинади, хабар қилади Daily Mail.
Фармонда айтилишича, АҚШ унга кўра Ернинг йўлдошини тадқиқ этиш бутун инсоният мулки саналган Ойда ва бошқа осмон жисмларидан давлатлар фаолияти ҳақидаги Битимни тан олмайди. АҚШ Президенти Доналд Трамп Ойни ва бошқа осмон жисмларида ресурсларни тижорат асосида ўзлаштиришни қўллаб-қувватлайдиган фармон имзолади, хабар қилади Оқ уй матбуот хизмати.
Европа дўконларидаги бўм-бўш пештахталар сурати таъминот занжирида жиддий узилиш борасида хавотир уйғотиб, ваҳимага тушган ҳолда ҳамма нарсани харид қилиш ва тўплаш кайфиятининг ўсишига олиб келди. Шуниси қизиқки, рулонлаб ҳожатхона қоғози бозор кескин пасайишни бошлаган пайтда тўплаш мумкин бўлган янги товарга айланди.
Карантин вақтида кўпчилик учун озиқ-овқат маҳсулотлари жуда муҳим аҳамият касб этяпти, таъкидлайди озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича юқори мансабдор амалдорлар. Улар бу йил фермерлар экин экиши ва кейинчалик ҳосил йиғиб олишлари учун жамият аъзоларини ҳамжиҳатликка чақирдилар.
Коронавирус аллақачон дунёда янги чегараларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Вазият пандемияни енгиш билан янада мураккаблашади - шу вақт ичида кучайган давлатлар собиқ етакчиларга таъсир кўрсатишга даъво қила бошлайдилар, дейди «Валдай» клуби экспертлари. Бироқ, уларнинг фикрига кўра, вазият Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни янгидан тиклашга шароит яратади.
Коронавируснинг тарқалиши сабабли қаттиқ карантин қўйишни рад этган дунёдаги саноқли давлатлардан бири Швеция бўлиб қолмоқда. Ҳукуматнинг фикрича, жамият давлатнинг иқтисодини сақлаб қолиш учун аввалги турмуш тарзига риоя қилиши керак. Аммо бундай ёндашув ҳақиқатан ҳам самарали бўладими - швед эпидемиологлари бу ҳақда қандай фикрда?
Дунё локдаунда қотиб қолган ва пандемия шароитларида жон сақлашга ҳаракат қилаётган бир пайтда айрим мамлакатлар триллион долларда кўрган зиёнларини ҳисоблаб чиқиб, умумжаҳон коллапсида айбдорларни қидиришни бошлади. Ушбу воқеада биринчи бўлиб ўзини кўрсатган америкалик адвокат Ларри Клейман 2020 йил 17 март куни Хитой Халқ Республикасига қарши 20 трлн. доллар миқдорида даъво қўзғаган, деб хабар беради enovosty.com/news.
"2017 йилда Пентагон махсус маърузасида Оқ уйни вентиляторлар, ниқоблар ва касалхоналарда ўринлар етишмаслигидан огоҳлантирган ва вирусли касалликнинг пандемияси эҳтимоли борлигига ишора қилган, аммо АҚШ маъмурияти зарур чораларни кўрмаган", дейилади The Nation хабарида.