Миландан порлаган машҳур юлдуз — “Интернационале”, ёки кенг жамоатчиликка таниш бўлган номи билан “Интер”, нафақат Италияда, балки жаҳон футбол саҳнасида ўз ўрнига эга бўлган буюк клублардан биридир. 1908-йилда асос солинган “Интер” футбол клуби тарихий мероси, бетакрор услуби ва шонли ютуқлари билан футбол мухлисларини мафтун этиб келмоқда.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг тақдири шундай эдики, Иброҳим (алайҳиссалом) ҳам бошқа пайғамбарлар каби ўз ватанида қолмайди, ғариблик машаққатларини бошидан ўтказади. У уйини, мол-мулкини ташлаб, Намруд Шохридан чиқиб кетади. Бу унинг пешонасига ёзилган эди.
Аммор Сиффийн жангида мўминлар амири ҳазрати Алининг ёнида туриб, шомликлар томонидан ўлдирилган эди. Шундай қилиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг Амморни осий бир жамоа ўлдириши ҳақидаги олдиндан берган хабари юзага чиқди ва рўёбга ошди. Шунингдек, ҳазрати Алининг ҳақ йўлда, Муовиянинг эса тажовузкор экани аён бўлди.
Тиранларнинг охири барибир келади, чунки тарих буни исботлайди. Хусусан, ироқлик диктатор Саддам Ҳусайн дорга осилди, Сербиянинг собиқ президенти қамоққа равона бўлди, ливиялик раҳбар Муаммар Қаззофий ўз халқи томонидан парча-парча қилинди, суриялик диктатор Башар Асад эса қувғинда қолди.
Эпиграф сифатида - нуфузли Америка нашри Foreign Affairs'дан иқтибос: "Трампнинг биринчи 100 куни "кучли одам"нинг мисли кўрилмаган заифлигини ошкор қилди. АҚШнинг ҳеч бир президенти жаҳон таъсиридан бунчалик тез воз кечмаган. Қисқа вақт ичида Трамп АҚШнинг дунёдаги устунлик қилувчи ҳокимияти ва таъсирини бир томонлама топширишга узоқ йўл босиб ўтди". Лекин қандай қилиб? Нега бунчалик тез ва қандай қилиб у, касбий банкрот, тарихдаги энг қудратли давлатни стахановча суръатлар билан йўқ қилишга муваффақ бўлмоқда?
Дейилишича, шу йилнинг Ражаб (апрал-май) ойида Язидга отасининг вафотидан кейин халифа сифатида байъат қилинди. Бу ҳақдаги ихтилофли фикрлар аввал зикр қилинган эди.
Бугун, тантанали маросимда Турон фанлар академияси томонидан буюк зиёли ва устоз Абу Муслимга фахрий профессорлик гувоҳномаси ва дипломи тантанали равишда топширилди.
Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсинки, Ислом тарихи илмида алоҳида ўрин тутадиган Ибн ал-Асирнинг машҳур 12 жилдлик асари — «Ал-Комил фи-т-тарих» (الكامل في التاريخ) илк бор тўлиқ ҳолда ўзбек тилида тайёрланди. Бу буюк ишни ногиронлик ҳолатида бўлса ҳам сидқидилдан меҳнат қилиб, сабр ва ихлос билан бу ишни тугатган фақир ўз шукронасини шундай сўзлар билан ифода этди:
"Тарих ар-Русул ва-л-Мулук" (تاريخ الرسل والملوك) — бу Ислом тарихининг энг машҳур ва қадимий манбаларидан бири бўлиб, Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий (в. 310 ҳ./923 м.) томонидан ёзилган улкан тарихий асардир.
Гарвард университети Трамп маъмуриятининг сиёсий садоқат талабларига бўйсунишдан бош тортиб, унга қарши чиқди.
«Бизда бойликлар бор: нефть бор, олтин бор, лекин биз бойликнинг ярқирашига кўзимиз кўр бўлиб, тақвони йўқотдик ва энди бу дунёнинг қоронғусида адашиб юрибмиз». Бу сўзлар замонавий ислом оламининг оғриқли муаммосининг айнан ўзагига кириб боради. Биз моддий фаровонлик муваффақиятнинг сохта кўрсаткичига айланган, айни пайтда эса маънавий таназзулга сабаб бўлган бир даврда яшаяпмиз. Бу айниқса баъзи араб мамлакатларида яққол кўринади, у ерда нефть, газ ва олтиннинг мўллиги ислом қадриятларининг равнақига олиб келмади, аксинча — Аллоҳнинг йўлидан узоқлаштирувчи васвасага айланди.
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) ЛГБТни қўллаб-қувватлаш рамзи сифатида эмблемасини камалак рангларига бўяб чиқди. Эмблема расмлари Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларда ўзгартирилди.