
Тарих (535)
Марвон ибн Муҳаммад 691 йили Жазирада туғилган. Унинг отаси Муҳаммад ибн Марвон Жазира волийси эди.
Ал-Мустази би-амриллоҳ - ал-Ҳасан Абу Муҳаммад ибн Мустанжид биллоҳ. 535 санада туғилган. Онаси канизак, арман аёли. Исми Ғадда. Отаси ўлган куни унга байъат берилди.
Ал-Мустанжид биллоҳ: Абулмузаффар Юсуф ибн Муқтафи. 518-санада туғилган. Унинг онаси канизак гуржи аёл бўлиб, исми Товус.
Бухорода қозикалонлик қилиб донг таратган, ўзларининг илму маърифати, тақвоси, парҳезкорлиги ва адолати билан бошқа қозилардан ажралиб турган етти нафар қози ўтгани маълум.
Ал-Муқтафи ли-амриллоҳ, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мустазҳир биллоҳ. 489 йил 22-рабиул аввалда туғилган. Онаси - ҳабаш аёли. Жияни истеъфога чиқарилиши олдидан байъат берилди. Ёши 40 да эди. Муқтафи деб лақаб олганининг сабаби бор, у халифа бўлишидан олти кун аввал Расулуллоҳни тушида кўради. Шунда ул зот, яқинда бу иш сенга ўтади, сен Аллоҳнинг амри бўйича иш олиб бор, дейдилар. Шу билан у Муқтафи (изидан борувчи) лақабини олади.
«Саълобий - асримизнинг буюк араб тарғиботчисидир».
Ироқ шоири Маъруф Расофий
Исломнинг ҳужайраси таназзул даврларида ҳам ўз фаолиятини тўхтатмади. Подшоҳлар ва фотиҳлар ичидан ўзларининг сийратлари ва ахлоқлари билан, динлари ва тақволари билан саҳобалар ва салафи солиҳларга ўхшаб кетадиган шахслар пайдо бўлиб турди. Ислом дунёсида ўз исмлари билан тарихга зийнат бўладиган кишилар чиқиб турди.
Рошид биллоҳ - Абу Жаъфар Мансур ибн Мустаршид. 502 йили туғилган. Онаси - канизак. Айтишларича, туғилганда олати битилган ҳолда туғилган. Кейин табиблар маслаҳати билан олтиндан олатига мослама қўйилган ва бу фойда берган.
Мустаршид биллоҳ - Абу Мансур ал-Фазл ибн Мустазҳир биллоҳ. 485 йили рабиул аввалда туғилган. Онаси канизак. Халифаликка отасинингўлими арафасида 512 йили рабиул охарда байъат олди.
Мустазҳир биллоҳ - Абул Аббос Аҳмад ибн Муқтади биллоҳ. 470 йили шаввол ойида туғилган. Унга отасининг ўлими олдидан байъат берилди, шунда ёши ўн олтидан озроқ ўтган эди.
Афсус... «Уларни ҳидоят қилгандан кейин, токи уларга нимадан тақво қилишларини баён қилгунча; Аллоҳ бирор қавмни адаштирмас». (Taвба: 115)
Тоэлиллоҳ - Абу Бакр Абдулкарим ибн Муте. Онаси -канизак, исми Ҳазор, 43 ёшида отаси унга халифаликни бўшатиб берди. Халифаликни қабул қилганда устида бурда (чопон), ёнида аскарлар, олдида Сабуктакин турди. Эртасига султонлик сарпосини Сабуктакинга кийдирди ва унга туғни берди, у Насруддавла деб лақаб қўйди. Сўнгра Сабуктакин билан Иззуддавланинг ораси бузилди. Сабуктакин туркларни чақирди. Ўрталарида кўп жанглар бўлди.