
Илм-фан (348)
Подкатегории
Наҳл сураси 68-оятида шундай марҳамат қилинган: “Роббинг асаларига: «Тоғлардан, дарахтлардан ва кўтарилган сўритоклардан уй тутгин.”
Қуръонда тилга олинган урғочи асал арининг амалларини чуқур ўргансак, арининг қобилиятларига ҳайратланмаслик мумкин эмас. Ари ўз яшайдиган уйини, яъни ковакни яратиши, унинг ичидаги петакларни қуриши математик даҳони талаб қилади.
Бир гормоннинг бир ҳужайрани ҳаракатга келтириши ўзи бир мўъжизадир. Чунки гормон ҳужайрага таъсир кўрсатиши учун унинг ички тузилмасидаги тизимларни фаоллаштириши керак. Бу эса гормоннинг ё ҳужайранинг мембранасидан топиладиган рецептор (қабул қилувчи) билан боғланиши, ёки ҳужайра ичига кириб, у ердаги бир механизмга бевосита таъсир кўрсатиши орқали амалга ошади.
Тирик қолишингиз учун танангизда ҳар лаҳзада саноқсиз мувозанат таъминланиши керак. Инсон кундалик ҳаётини давом эттирар экан, бу мувозанатларнинг ҳеч бирини ҳис қилмайди. Масалан, ҳозирда қон босимингиз бир неча турли тизимлар томонидан мослаштирилмоқда. Буёғидан, буйрак усти безлари ишлаб чиқарадиган "альдостерон" номли гормоннинг вазифаси ҳам қон босимингиз тушиб кетишининг олдини олиш ва танангиздаги натрий мувозанатини тартибга солишдир.
Дунёга келган ҳар бир инсон ажойиб ва ҳайратланарли бир оламга тушади, бу ерда унга керак бўлган барча нарсалар мавжуд. Инсонга нафас олиш зарур, шу сабабли Ерда кислород бор.
Сунъий интеллект (СИ) ва ғарб фалсафаси ўртасидаги боғлиқлик, асосан, инсон ақли, билим, ҳуқуқ, моҳият ва қарор қабул қилиш каби мафкуралар ва тушунчалар орқали намoён бўлади. Бу боғлиқликни қуйидаги жиҳатлардан кўриш мумкин:
Афлатун ва Европа фалсафаси
Афлатун (Платон) Европанинг фалсафий тафаккурига улкан таъсир кўрсатган шахслардан бири ҳисобланади. Унинг ғоялари нафақат қадимги юнон фалсафасида, балки бутун Ғарб цивилизациясида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ўрта асрлардан то ҳозирги кунгача Европанинг маданияти, илм-фани ва сиёсий фикрларига таъсир ўтказган.
Охирги илмий тадқиқотлар молекуляр оламни ўрганиш орқали инсониятни бир асосий хулосага олиб келмоқда: Худо бор. Одатдаги молекула, масалан, оқсил молекуласи тузилиши илмий жамоатчиликни ҳайратга солади ва унинг тасодифий тарзда, Олий Кучсиз пайдо бўлиши имкониятини йўққа чиқаради.
«Биз уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўз нафсларидаги оят-белгиларимизни кўрсатамиз. Токи уларга Унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Сенинг Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид эканлиги кифоя қилмасмиди?!» (Қуръон, 41:53)
Олти аср давомида (VII-ХIV асрлар) ислом цивилизацияси маданият, санъат ва илм-фан соҳаларида дунёда етакчилик қилди. Бу давр одатда "Исломнинг олтин даври" деб аталади. Европа ва Осиёнинг катта қисми чуқур таназзулга юз тутган бир пайтда, дунёда ўхшаши бўлмаган таълим муассасалари, илмий марказлар ва кутубхона фондларининг ривожланган тизими туфайли мусулмон давлатлари гуллаб-яшнади.
Кутубхона энг қадимги маданият муассасаларидан биридир. Инсоният тарихининг узоқ даврида унинг ижтимоий функциялари сезиларли ўзгаришларга дуч келди. Биринчи кутубхоналарнинг мақсади ҳужжатларни сақлаш эди. Ўзининг ташкил топганидан то ҳозирги кунгача кутубхона танланган бир нечта билимлар омборидан энг оммабоп ва универсал маълумот манбаига айланди.
Бу зебра намунаси қаердан келган?
Такрор бўлса ҳам эслатиб ўтамизки, Муҳаммад алайҳиссалом Маккада туғилиб ўсган, ўқиш-ёзишни билмайдиган бир одам эдилар. У ерларда илм-маърифат, мадраса ёки илмий муассаса деган нарса асло бўл-маган. Бу эса Набий алайҳиссалом илмий масалаларни мутлақо ўрганмаган эдилар, деганидир. Лекин шунга қарамай, Қуръонда ва суннатда шундай илмий масалалар зикр қилинганки, уларнинг ҳақиқатини ўша вақтда ҳам, ундан кейинги даврларда ҳам ҳеч ким билмаган. Фақат илм-фан ниҳоятда тараққий этган бизнинг давримизга келибгина бу нарсалар тушунилди.