
Илм-фан (343)
Подкатегории
Қарийб ярим аср олдин, 1960 йилда, олимлар ҳужайра ўз таркибини йўқ қилиши мумкинлигини пайқашди. У ўзини ўзи еяётганга ўхшайди. Аммо бу механизмни нима ишга туширади, нима учун ва нимага бундай рўй беради – нисбатан яқинда узил-кесил аниқланди.
COVID-19 билан касалланганлар дастлабки ломатлар пайдо бўлгандан сўнг 11 кундан сўнг юқумли бўлмай қўяди, хабар қилади The Straits Times. Сингапурлик олимларнинг фикрига кўра, хатто ижобий тест натижаси билан ҳам одам инфекция ташувчи бўлиши мумкин. Буни шу билан изоҳлаш мумкинки, улар коронавирус геномининг ҳаёт қобилиятга эга бўлмаган қисмларини ҳам қайд қилади.
Нур ва зулмат, билим ва жаҳолат ўртасида фарқ қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин! Илм олишимизга буюрган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга мукаммал ва батамом саловоту саломлар бўлсин! Қуръони каримда илм олиш ва уни тарқатишга бўлган чақириқ бир нечта жойда зикр қилинади. Бу китоб фикр қиладиган ва эшитадиган ва қалби билан кўрадиган ақл эгалари учун нозил қилинган.
Бу жуда қизиқ кўринади. Коронавирус атрофидаги вазият жуда катта харажатларга қарамай, ҳақиқатан ҳам рақамли майдоннинг индивидуал нюансларини тушуниш учун имконият яратади. Атрофимизда аста-секин шаклланган ва бутун ҳаётимизни қамраб оладиган майдон.
Ҳижоб коронавирусдан ажойиб ҳимоя ҳисобланади. Россиялик вирусолог, РТФА академиги, Россия Федерациясида хизмат кўрсатган фан арбоби Анатолий Альтштейннинг сўзларидан шундай хулоса чиқариш мумкин. «Бешинчи канал»га берган интервьюда у коронавирус пандемияси шароитида кўчага чиқишда бош кийимида бўлиш жуда муҳимлигини таъкидлади.
Орегон университетида олиб борилган илмий тадқиқотлар Худо борлигини исботлади. Олимлар Дарвиннинг эволюция назариясини асос қилиб олдилар. Фанда инсоният юз миллионлаб йиллар давомида ривожланиб, биринчи инсон турлари пайдо бўлганидан бери генетик мутацияларни бошидан кечирган, деб ҳисоблаш аллақачонлар қабул қилинганди.
5G тармоқлар коронавирус тарқалишига хизмат қиладиган деган конспирологик назария туфайли. BBC хабар қилишича, Бирмингем, Ливерпул ва уларнинг яқинида жойлашган шаҳарчаларда камида учта минора шикастланди. Шу билан бир пайтда интернетда ёнаётган миноралар тасвирга олинган видеороликлар пайдо бўлди. Британия ҳукумати ўт қўйишга сабабчи бўлган ғояларни «хавфли ахмоқлик» деб атади.
Буюк Британиянинг академик ҳамжамияти вакиллари 5G уяли миноралари коронавирус тарқалишига ёрдам беради деган миш-мишларни кескин қоралаб чиқишди. Бу ҳақда "Би-би-си" хабар бермоқда. Хусусан, Англия Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг тиббиёт директори Стивен Повис бундай хабарларни "сохта янгиликларнинг энг даҳшатли тури" деб атаган ва микробиология профессори Саймон Кларк уларни "мутлақ ахлат" деб таърифлаган.
Коронавирус SARS-CoV-2, ёки бошқача айтганда COVID-19 штамми иккита турли ҳайвонлар вируси бирлашиб, инсон организмига шикаст етказадиган янги вирус яратиши натижасида пайдо бўлган бўлиши мумкин. Бироқ биологлар ҳозирча айнан қайси жониворлар бунда айбдор эканлигини аниқлай олмадилар.
Ҳозиргача коинот ҳақидаги илмий кашфиётлар Худо борлигини тасдиқламоқда. Илм-фан туфайли, олам Ўзининг кучида, билимида, ҳикматида мукаммал бўлган Яратувчига эга деган хулосага келди. Дин бу Худони билиш йўлидир. Шунинг учун биз илм-фан дин томонидан эслатиб ўтилган воқеликларни ўрганиш усули деб айта оламиз. Шунга қарамай, баъзи олимлар бунинг тескарисини таъкидлайдилар: илмий далиллар Худо борлигини кўрсатмайди, фан ва дин эса бир-бирига зид иккита тушунчадир.
Ғарб оммавий ахборот воситалари Хитой ҳукуматининг ўз фуқароларига нисбатан навбатдаги қатағон чораларини фош қилаётган бир пайтда хитойликларнинг ген муҳандислиги борасида қизғин ишлари эътибордан четда қолиб кетяпти. 9 декабрь куни Livescience.com илмий ресурсининг хабар қилишича, хитойлик биологлар чўчқа эмбрионига маймуннинг илдиз ҳужайраларини муваффақиятли киритишди ва уларни суррогат уруғларига жойлаштиришди.
Ушбу китобчада илмий тадқиқотлар Ислом академияси Бош котиби Шайх Абдулмажид аз-Зиндоний, Торонто университети анатомия кафедраси мудири ва профессори, «Инсоннинг ривожланиши», «Туғилгунимизча» ва «Клиник анатомия» китоблари муаллифи доктор Кейт Мур ва АҚШ илмий тадқиқотлар Ислом академияси вакили шайх Мустафо Аҳмад қаламига мансуб "Қуръон ва замонавий илм-фан. Қиёсий тадқиқот" китоби материалларидан фойдаланилган.
«Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томон бурингиз» (Бақара, 144). Кўп асрлар давомида мусулмонлар ибодат пайтида Макка томон юз тутиб, Аллоҳнинг амрини бажариб келадилар. Бироқ, уни бажариш ҳар доим ҳам осон эмас, айниқса сиз номаълум жойда бўлсангиз. Мусулмон олимлари математиканинг Европада илм-фан сифатида ривожланишидан анча олдин бу муаммони математик равишда ҳал қилишган.