
Илм-фан (348)
Подкатегории
Агар биз Қуръонда инсон туғилиши билан боғлиқ ҳолат келтириладиган қоидаларни кўриб чиқиши давом эттиришга уриниб кўрадиган бўлсак, яна бир бор жуда муҳим илмий феноменларга дуч келамиз. Эркакнинг сперматозоиди ва аёлнинг тухумҳужайраси бирлашуви рўй бергач, бўлғуси бола ҳомиласининг бирламчи структураси вужудга келиши рўй беради.
Физиклар ниманидир ҳисоблаб чиқишга уриндилар ва бошлари деворга «тўқ» этиб урилди. Эҳтимол, бу унга таяниш мумкин бўлган энг қизиқарли деворлардан бири бўлса керак. Бу мураккаб нарсалар ҳақида мақола бўлиб, уни қанчалик соддалаштиришга уринмайлик, бунда ҳеч қандай натижага эришмаслик эҳтимоли катта.
Коинотда ерни қамраб олган кўзга кўринмас қалқон аниқланди, лекин унинг қандай пайдо бўлганини тадқиқотчилар тушунмадилар. FrontLineDesk журналида чоп этилган мақолада хабар қилинишича, Ван Аллен радиация камарларида юқори энергия протонлари ва электронлари билан тўлдирилган учинчи камар топилди.
Америкаликлар нима учун Ойга учишган? Нимага коинотдаги ушбу узоқда жойлаган мақсадга нима учун шунча маблағ сарфланган? Машҳур олим, геология доктори Заҳлул ан-Нажжар (Zaghloul El-Naggar) айтишича, НАСА миссиясининг мақсади Аллоҳнинг аломатларидан бири сифатида Ойнинг бўлинишининг далилларини излаш эди.
Токио университетининг Электротехника ва ахборот тизимлари бўлими (Department of Electrical Engineering and Information Systems) Лабораториясининг бир гуруҳ олимлари датчиклар ва рақамли дисплейдан иборат бўлган ўта ингичка мослашувчан электрон чўзиладиган «тери» яратдилар. Бу ҳақида Science Advances журналида маълумот чоп этилди.
Муқаддас Қуръон каримда инсон эҳтиёжлари ва заруратлари ҳисобга олинган. Аллоҳнинг Китоби одамларнинг атроф-муҳит билан, буюмлар ва Яратувчи билан ўзаро муносабатларини уйғунлаштириш учун йўриқнома, дастур сифатида берилган. Қуръон ҳар бир диндор амал қилиши лозим бўлган тўғри йўлни кўрсатади ва бу йўлдан қандай қилиб адашмаслик учун йўл-йўриқ ҳисобланади.
Британиялик мусулмон муаллиф Фарух Юнуснинг узоқ йиллар давомида давосиз дардга қарши курашдан сўнг вафот этган замонавий ғарб илму-фани даҳоси Стивен Хокинг ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини келтириб ўтамиз. Бу инсоннинг ҳаёти ва фикрлари, худди бу дунёда рўй бераётган ҳамма нарсалар каби, биз учун ибрат ва фан ҳақида, ҳаёт ҳақида, дин ҳақида, коинот тартиби ва Яратувчининг қудрати ҳақида фикрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда осмоннинг қуйидаги хусусиятига алоҳида эътибор қаратади: "Ва осмонни сақлаган шифт қилиб қўйдик. Улар эса, Унинг аломатларидан юз ўгиргувчи бўлмоқдалар" (Сура Анбиё, 32). Осмоннинг кўрсатилган хусусияти йигирманчи асрда амалга оширилган илмий тадқиқотлар билан тасдиқланди.
Жаноби пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида шундай марҳамат қиладилар: «Кимки ёғ суркамоқчи бўлса, қошларидан бошласин. Зеро, бундай қилиши бош оғриғини йўқотади. Қошлар одамзотнинг вужудидаги илк чиққан туклардир». (Ҳаким Қатода розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган, заиф)
«Олимлар турли жониворларнинг рақамларни қандай қабул қилганини кўпдан бери ўрганишмоқда. Энди улар, ҳатто асал ташувчи ариларни ҳисобни ўрганиш – ҳар ҳолда оддий қўшиш ва айиришни билишини кашф қилдилар», - хабар беради немис журнали Der Spiegel.
Космосда бўлиб қайтган эркак-мусулмонлар ҳақида кўп нарса маълум. Масалан, Муса Манаров ёки Талгат Мусабаев. Лекин мусулмон-космонавтлар фақат эркаклардан иборат эмас. Ҳайрон қолдингизми, мусулмон аёл космосга учганини билмасмидингиз? Сизни хурсанд қилишга шошилмоқчимиз, ҳа! Космонавтолар орасида Россия кораблида космосга парвоз қилган мусулмон аёл ҳам бор.
Ҳозирги кунда ислом душманлари исломнинг аёлларни камситиши, уларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўйиши, таълим олиш ва жамият ҳаётига фаол таъсир кўрсатишига имкон бермаслиги ҳақидаги уйдирмалар тарқатишни яхши кўрадилар. Лекин аслида бундай эмас. Илк ваҳий келган пайтдан бошлаб аёллар исломнинг тарқалиши ва юксалишини улкан ҳисса қўшганлар. Агар улар бўлмаганалрида эди, дин бу қадар қисқа муддат ичида миллионлар қалбини забт этмаган бўларди.
Бурчин Мутлу-Покдил – янги галактика турини кашф қилган ёш муслимадир. У мактабда ўқиб юрган чоғларидан физикага қизиқа бошлаган. Эйнштейн ҳақида эссе ёзган ва коинот сирларига қаттиқ қизиқиб қолган. Бурчин ўшандаёқ ҳаётини физикага бағишлашга қарор қилганди.