
Илм-фан (348)
Подкатегории
"Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишувинглар (дўст-биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик" Ҳужурот сураси, 13.
1922 йилда машҳур палеонтолог, Америка табиати тарихий музейи директори Файрфилд Осборн билан Хород Ж. Гуклар ғарбий Небрасканинг Snake Gook дарёсининг ўзанларидан плиоцена даврига оид бир фосил (тошга айланган) озиқ тиши топилганлигини маълум қилдилар. Баъзи обрўли олимлар, бу тиш шимпанзега ёки инсонга тегишли, деган фикрни илгари сурдилар.
Ушбу мақоланинг номи АҚШ да чоп этилган китоб номини такрорлайди, у қандай қилиб Худога ишонч одамнинг миясига, унинг асаб тизимига ва руҳий фаолиятига таъсир этиши ҳақида тушунча берадиган ажойиб кашфиётлар ҳақида ҳикоя қилинади.
Китоб америкалик икки олим – Пенсильвания штати университетидан неврология ва психология профессори Эндрю Ньюберг (Andrew Newberg M.D.) ва унинг ҳамкасби, шу университет қошидаги руҳият ва психикани тадқиқ этиш Маркази ходими Марк Роберт Уолдман (Mark Robert Waldman) томонидан ёзилган. Бу олимлар томонидан бошқа кўплаб китоблар ҳам чоп этилган.
Қуръони карим ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисларда инсон вужудидаги, табиатдаги жуда кўп ҳайратланарли илмий далиллар баён қилинган. Уларнинг кўпи замонамизда олиб борилган илмий-тадқиқотлар натижасида кашф қилинди ёки тасдиқланди. Келажак технологиялари воситасида очилажак яна кўпгина илмий далиллар борлиги шубҳасиз.
АҚШ лик олимлар аёл киши нима учун ажралишдан кейин такроран турмушга чиқиш олдидан Қуръонда белгилаб қўйилган 3 ойлик муддат кутишлари лозимлигини исботлаб бердилар. 2011 йил ушбу соҳада илмий изланишлар олиб борган америкалик тадқиқотчилар эри ўлган аёл учун 4 ой ва 10 кунга тенг бўлган, эридан ажрашган аёл учун эса уч ойлик муддатда (бу шариатда «идда» деб аталади) турмушга чиқиш тақиқлариши билан боғлиқ Ислом кўрсатмалари ҳақ ва ҳеч қандай шубҳага ўрин қолирмаслигини тан олишга мажбур бўлдилар.
Замонавий биотехнологияларнинг ривожланиши билан боғлиқ муаммолар диний уламолар олдига бир қатор саволлар қўйди. Американинг Advanced Cell Technology (ACT) компанияси одам эмбрионидан клон олишга эришганидан сўнг жаҳон матбуоти саҳифаларида шундоқ ҳам кучли бўлган баҳс-мунозаралар янада кучайди. Бу ҳодиса, журналистларнинг таъкидлашича, 2001 йил 25 ноябрда рўй берган, ОАВда ёритиб бериш бўйича ҳаттоки Афғонистон урушига ҳам рақобатчи бўлди.
Муҳаммаднинг (соллаллаоҳу алайҳи васаллам) Қуёш ғарбдан чиққач, Қиёмат куни бошланиши борасида хабар берган муборак ҳадислари жуда машҳурдир. Мазкур ҳодиса қайта тирилиш белгиларидан бири ҳам ҳисобланади. Замонавий фан бу масалага қандай қарайди?
Атмосферадаги парник газлари миқдори сўнгги 800 минг йил ичида энг юқори даражага етди. Бу маълумотлар иқлим ўзгариши бўйича БМТ экспертларининг ҳукуматлараро гуруҳи маърузасида эълон қилинди. “Иқлимдаги сўнгги ўзгаришлар табиий системалар аҳволига қаттиқ таъсир кўрсатган. Бугунги кунда иқлим чиндан ҳам илиқлашгани инкор этиб бўлмайдиган факт”, - дейилади маърузада.
АҚШ олимлари инсоннинг узоқ умр кўришини генетик вариациялар бўйича баҳолаш усулини ишлаб чиқдилар. Иш натижалари Америка инсон генетикаси жамиятининг (ASHG) Сан-Диегода бўлиб ўтадиган ҳар йиллик мажлисида тақдим этилди, хабар берилади Eurekalert пресс-релизида.
"У сизларни лойдан яратган, сўнгра ажални белгилаб қўйган зотдир" (Анъом сураси, 2).
Россиялик олимлар Ер шаридаги ҳаёт уммондан бошланганлиги ҳақидаги фаразни инкор этишди.
Олимларга маълумки, осмон жисмлари бир текисда ҳаракатланади. Бу гап ўз ўқи атрофида ва шу билан бир пайтда, орбита бўйлаб ҳаракат қиладиган Ерга ҳам тааллуқли. Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши кун ва туннинг алмашинишини, Қуёш атрофида 23,27 градус бурчак остида орбита бўйлаб айланиши эса – йил фасллари ўзгаришини изоҳлаб беради. Ернинг 365 кун, 5 соат ва 46 секунд ичида Қуёш атрофини тўлиқ айланиб чиқади.
Исломий уйғониш, шаръий ҳаётни лозим тутиш кўзга ташланиб қолди. Илмга муҳаббат қўйган ёшлар орамизда топилади. Бу яхши хабар - мусулмонлар Раббиларини кўп зикр қилаётганидан нишонадир. Лекин мусулмонларнинг дунёвий илмларга бепарволиги натижасида бугунги илмий муҳит қониқарли даражада эмас. Бунга бир қанча мисоллар, мулоҳазалар бор.
Мия шундай тузилганки, унда Парвардигор билан «мулоқот» қобилияти бор». Инсоннинг диний туйғулари бевосита физиологик асосга эга бўлиб, унинг бош мияси тузилиши билан белгиланади, деб ҳисобламоқдалар АҚШдаги Пенсильвания университети қошидаги Маънавият ва тафаккур Маркази мутахассислари. «Мия шундай тузилганки, унда Парвардигор билан «мулоқот» қобилияти бор», - дейди марказ директори доктор Эндрю Ньюберг.