695/1. Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам қачон гапирсалар, уч марта қайтарардилар. Эшитувчилар тушунишлари учун шундай қилардилар. Қачон бир қавмга бориб салом берсалар, уч бор такрорлардилар. Имом Бухорий ривоятлари.
696/2. Оишадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг соллоллоҳу алайҳи васаллам сўзлари дона-дона бўлиб, эшитувчи ҳар бир киши бемалол тушунар эди. Абу Довуд ривоятлари.