160-БОБ. Қабр олдида мавъиза қилиш ҳақида

Смесители для душа и ванны
Детские игрушки, развивающие игры

944/1. Алидан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Биз «Бақийъул ғарқад» қабристонида дафн маросимида эдик. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга келиб ўтирдилар. Биз ҳам у зотнинг атрофларида ўтирдик. У зотнинг қўлларида асолари бор эди. Овозларини пастлатиб, ўша асо билан ерга уриб: «Сизлардан ҳар бирингизнинг дўзах ва жаннатдан бўлган маконингиз ёзиб қўйилгандир», дедилар. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, (унда амал қилиб ўтирмасдан) ўша ёзиб қўйилган тақдир китобимизга суяниб ўтираверайликми?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Амал қилаверинглар. Ким қайси мақ0яратилган бўлса, ўша мақомга олиб борадиган ишлар унга осон қилиб қўйилади, яъни йўллаб қўйилади», деб ҳадиснинг охиригача зикр қилдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

интернет магазин двд дисков
заказать игры почтой