1765/1. Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз қабр устига ўтирганидан кўра чўғ устига ўтириб, кийими куйиши ва баданига илашиши яхшироқдир», дедилар. Имом Муслим ривояти.