close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Ислом

Ислом (880)

«Бугунги кунда сизга динингизни мукаммал қилиб бердим. Сизга неъматимни батамом қилдим. Ва сиз учун Исломни дин деб рози бўлдим». (Моида сураси)

Чоршанба, Март 03 2021

Ислом очиқча ҳаромга олиб борган ҳар воситани ҳаром қилгани каби шайтоний ҳийла ва яширин йўллар билан у ҳаромни ишлаш учун ҳийла қилишларни ҳам ҳаром қилгандир.

Чоршанба, Март 03 2021

Бу буюк имомнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни «улуғ имом», «катта имом», деб номлайди. Ҳақийқатан ҳам, у киши бунга сазовор зотдирлар. Зар қадрини заргар билади, деганларидек, у кишининг қадрларини ҳам уламолар, имомлар биладилар.

Чоршанба, Фев 17 2021

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Чоршанба, Фев 10 2021

Икки дўстнинг суҳбатига қулоқ тутинг: - Ҳа, биродар, анави икки одамга тикилиб қолдинг?! Нима, улар ўртасидаги қалин муносабат - бири иккинчисига меҳр ила боқиб, ширинсуханлик билан сўзлаётгани, иккинчиси эса унга жонини фидо қилишга тайёр тургани сени ажаблантиряптими? Биласанми, улар ким? Ота ва ўғил. Меҳрибон ота ва қобил фарзанд. Хўш, уларнинг бир-бирига муносабатлари сенга маъқулми?

Жума, Фев 05 2021

Албатта, суннатнинг ботиний тарафини тиклаш ҳам унинг  шаклий, бошқача қилиб айтганда, шаръий тарафини тиклаш билан аҳамият жиҳатидан баробардир. Унинг шаръий тарафи деганимизда ҳадиснинг тарихий иснодига тааллуқли нарсалар тушинилади.

Сешанба, Янв 26 2021

Иймон-эътиқод бобида «бидъат» истилоҳи «бузуқ ақийда» маъносини англатади. Қадария ва Муржиъа мазҳаблари тўғрисидаги маълумот, Аллоҳнинг ёрдами ила ҳадислар шарҳида келади.

Пайшанба, Янв 21 2021

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бомдодни қоронғироқ пайтда ўқир эдилар. Бас, мўминларнинг аёллари қоронғида танилмай қайтиб кетар эдилар». (Бухорий, Муслим)

Сешанба, Янв 12 2021

256. Динга зўрлаб (киритиш) йўқдир. (Зеро), Ҳақ Йўл залолатдан ажраб бўлди. Бас, ким шайтондан юз ўгириб, Оллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Оллоҳ Эшитгувчи, Билгувчидир.

Сешанба, Янв 12 2021

174. Аллоҳ туширган Китобдаги нарсани яширганлар ва уни арзонга сотганлар қоринларини фақат оловга тўлдиришади. Қиёмат куни Аллоҳ улар билан сўзлашмайди, уларни покламайди ва уларга аламли азоб бордир.

Чоршанба, Дек 16 2020

Инсон учун энг биринчи вазифа ва бурч Аллоҳга иймон келтиришдир. Исломдаги бош масала ҳам шундан иборат. Бусиз ҳеч нарса бўлмайди. "Лаа илаҳа иллоллоҳ"нинг маъносини тушуниб айтиш ва уни дил билан тасдиқлаш асосий омил ҳисобланади. Аллоҳга иймон йўқ экан, бас, иймон келтириш лозим бўлган бошқа нарсаларга ҳам иймон бўлмайди.

Якшанба, Дек 13 2020

Ва Аллоҳ ҳақида баҳсга шунғимаймиз ва Аллоҳнинг динида ботилга мойил бўлмаймиз.

Жума, Дек 11 2020

Мишарий Рошид – бутун  дунёга таниқли Қуръон ҳофизи, даъватчи, Исломий нашидлар куйловчиси. Қуйида динимизнинг муқаддас китобини ёдлашдек улуғ ишга бел боғлаганлар учун Қуръони Каримни икки йил ичида ҳифз қилган мутаҳассисдан маслаҳатлар.

Жума, Дек 11 2020

Парвардигори олам Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Сен: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!” деб айт”. (Зумар сураси, 9) “Аллоҳ сизлардан иймон келтирганларни ва илмга берилганларнинг даражаларини кўтарур. Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир” . (Мужодала сураси, 11) “Аллоҳдан бандалари ичидан фақат олимларигина қўрқарлар”. (Фотир сураси, 28)

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase