"Ўтган даврда содир бўлган воқеаларни батафсил ўрганиб чиққандан сўнг, мен бугун Конгрессга 1997 йил июлгача (Буюк Британиядан Хитой ҳокимиятига топширишдан олдин) қўлланган тарзда АҚШ қонунларини Гонконгга нисбатан худди шу тарзда татбиқ этилиши мумкин эмаслигини тасдиқладим. - деди Помпео.
"Бугунги кунда биронта ақли-хуши жойида бўлган одам жойлардаги далилларни ҳисобга олган ҳолда, Гонконг Хитойдан юқори даражадаги автономияга эга, деб айтолмайди", деб тушунтирди Америка дипломатияси раҳбари.
Помпео: Гонконг автономияни йўқотди
Гонконг энди материк Хитойдан автоном эмас, деди АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Конгрессга. Помпео Пекиннинг Гонконг миллий хавфсизлик қонунчилигини амалга ошириш ниятини "ҳалокатли" ва Гонконгнинг автономияси ва эркинликларига, шунингдек, Хитой марказий ҳукуматининг Гонконгга бўлган мажбуриятига тубдан путур этказиш эканини англатади деб айтди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Украинанинг стратегик авиабазаларга берган зарбалари Москвани ҳайратга солди – Bloomberg
- Нега одамлар эшакка эргашади?
- Роналду икки йил ичида иккинчи "Олтин бутса"ни қўлга киритди
- Барселона ишқибозлиги: хасрат ва надомат?
- Саудия Арабистонида алкоголни босқичма-босқич қонунийлаштириш режалаштирилмоқда