Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари Марк Миллининг айтишича, «Толибон» ҳаракати «ал-Қоида» жангарилари билан алоқаларни сақлаб турибди.
Шу билан бирга, юқори мартабали америкалик хавфсизлик кучлари ходими Афғонистондан янги ҳужумлар таҳдиди давом этишини эълон қилди.
Пентагон вакилининг сўзлари Афғонистон муваққат ҳукумати Маданият ва ахборот вазири муовини Забиуллоҳ Мужоҳиднинг Кобул АҚШдан Афғонистон ва унинг халқига бомбардимон қилиш орқали етказилган зарарни қоплашни талаб қилиши ҳақида баёнотидан сўнг айтилган.
Аввалроқ толиблар янги афғон элчилари фақат мамлакатнинг янги ҳукуматини расман тан олган давлатларга тайинланиши ҳақида маълум қилганди.
АҚШ Афғонистондаги жиноятлари учун жавоб бериш талабидан сўнг «Толибон»нинг террорчилик мақомини сақлаб қолди
Пентагон Афғонистонда ҳукумат шакллантирган «Толибон» ҳаракатини ҳамон террорчи, деб ҳисоблашини билдирди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Украинанинг стратегик авиабазаларга берган зарбалари Москвани ҳайратга солди – Bloomberg
- Нега одамлар эшакка эргашади?
- Роналду икки йил ичида иккинчи "Олтин бутса"ни қўлга киритди
- Барселона ишқибозлиги: хасрат ва надомат?
- Саудия Арабистонида алкоголни босқичма-босқич қонунийлаштириш режалаштирилмоқда