Россия Мудофаа вазирлигининг Твердаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ишлаб чиққан илмий-тадқиқот институтида содир бўлган ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақида 25 апрель куни Твер вилояти ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
"Айни дамда расман тасдиқланган қурбонлар сони 17 кишига етди", — дейилади хабарда.
Матбуот хизматига кўра, ҳалок бўлганлардан беш нафарининг шахси аллақачон аниқланган.
Россия Мудофаа вазирлигининг Твер шаҳридаги илмий-тадқиқот институти биноси 21 апрель куни содир бўлган ёнғин натижасида бутунлай ёниб кетган, у ерда том қулаган.
Россия Федерациясининг «Искандар» ишлаб чиқилган институтида содир бўлган ёнғинда 17 киши ҳалок бўлди
Россия Мудофаа вазирлигининг Твердаги илмий-тадқиқот институти биноси бутунлай ёниб кетди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Украинанинг стратегик авиабазаларга берган зарбалари Москвани ҳайратга солди – Bloomberg
- Нега одамлар эшакка эргашади?
- Роналду икки йил ичида иккинчи "Олтин бутса"ни қўлга киритди
- Барселона ишқибозлиги: хасрат ва надомат?
- Саудия Арабистонида алкоголни босқичма-босқич қонунийлаштириш режалаштирилмоқда