Ғарб давлатлари умумий ҳисобда Россия Федерациясининг 500 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйди. Украина ушбу активларни Украинани қайта тиклаш учун мусодара қилиш бўйича халқаро келишувни қўллаб-қувватламоқда.
Бу ҳақида Украина бош вазири Денис Шмигал брифингда маълум қилди, деб ёзади "nv.ua".
Унинг сўзларига кўра, Украинани қайта тиклаш учун юзлаб миллиардлар керак бўлади ва бу пулни Украина солиқ тўловчилари ёки ҳамкор давлатлар эмас, балки фожиа содир этганлар тўлаши керак.
"Агрессор бунинг бадалини тўлаши керак ва унинг маблағлари бизнинг кенг кўламли қайта тиклашимиз учун асосий ресурсга айланади", деди Украина ҳукумати раҳбари.
Ғарб Россиянинг 500 миллиард долларлик активларини музлатиб қўйди
Бу пуллар Украинани қайта тиклашга сарфланиши мумкин.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Иқтисод
|

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Украинанинг стратегик авиабазаларга берган зарбалари Москвани ҳайратга солди – Bloomberg
- Нега одамлар эшакка эргашади?
- Роналду икки йил ичида иккинчи "Олтин бутса"ни қўлга киритди
- Барселона ишқибозлиги: хасрат ва надомат?
- Саудия Арабистонида алкоголни босқичма-босқич қонунийлаштириш режалаштирилмоқда