Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Путин иштирокида "Украинадаги қон тўкилишини тўхтатиш"га чақирди. Бу унинг россиялик диктатор билан Қозоғистондаги саммитдаги учрашуви чоғида содир бўлди, деб хабар бермоқда CNN.
Эрдўғон бу масала устувор эканлигини таъкидлади.
"Ҳар биримиз Украинадаги инқирознинг минтақавий ва глобал таъсирини бошдан кечирмоқдамиз... Жойлардаги бу қийинчиликларга қарамай, бизнинг устувор вазифамиз қон тўкилишини тезроқ тугатишдир", — деди Эрдўған.
Путин ва Эрдўған икки томонлама учрашув ўтказишга келишиб олгани ҳам маълум.
Эрдўған Қозоғистонда Путинни кескин тарзда ўрнига қўйди
Туркия президенти Кремл раҳбари билан учрашувда Украинадаги уруш ҳақида баёнот берди.
Мақола жойлаштирилган бўлим:
Янгиликлар
|
Калит сўзлар

Бошқа мақолалар: Абу Муслим
- Украинанинг стратегик авиабазаларга берган зарбалари Москвани ҳайратга солди – Bloomberg
- Нега одамлар эшакка эргашади?
- Роналду икки йил ичида иккинчи "Олтин бутса"ни қўлга киритди
- Барселона ишқибозлиги: хасрат ва надомат?
- Саудия Арабистонида алкоголни босқичма-босқич қонунийлаштириш режалаштирилмоқда