close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Афғонистон
10.03.2020 20:59

Бугун Афғонистонда бирданига иккита президент инаугурацияси бўлиб ўтиши керак. Президентлик лавозимига икала номзод ўз номидан маросимга таклифномалар тарқатган. Афғонистоннинг сайланган президенти Ашраф Ғанининг рақиби Абдулла Абдулла қасамёд қилиш параллел маросимига таклифномалар тарқатди, хабар қилди унинг вакили шанба куни.

21.02.2020 02:04

Афғонистоннинг амалдаги раҳбари Ашраф Ғани Президент сайловларида овозларни санаб чиқиш натижасида расман ғолиб деб топилди, деди Афғонистон мустақил сайлов комиссияси раҳбари Хава Алам Нуристони матбуот анжуманида. Ғани 50,64% овоз тўплади ва у иккинчи муддатга қайта сайланди. Аввалроқ Афғонистоннинг шикоят ва даъволар бўйича комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинганидан кейин келиб тушган 16,5 мингга яқин шикоятларни қабул қилган.

31.01.2020 12:09

АҚШ ҲҲК маълумотларига кўра, Афғонистонда америка қуролли кучлари бу йил рекорд миқдорда бомбалар ташлади, бундай кўрсаткич сўнгги 10 йил давомида умуман қайд этилмаганди. Америкаликлар 2019 йил Афғонистонда жойлашган нишонларга қарата жами 7 423 та бомба ташлади ва шу тариқа 2018 йил қайд этилган 7 362 та бомбадан ҳам юқори кўрсаткични кайд этди, дейилади АҚШ ҲҲК Марказий қўмондонлиги (AFCENT) томонидан душанба куни эълон қилинган хабарда.

02.01.2020 00:25

Афғонистонда 10 йил давомида юз мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлган ва яраланган. БМТ Афғонистонга кўмаклашиш бўйича миссияси (МООНСА) тинч аҳоли ўртасида курбонлар сони бу қадар кўплигидан ташвиш билдирди. МООНСА баёнотида низода иштирок этувчи барча томонларга ўт оишни тўхтатиш ва тинчиликка қўшилиш нияти билдирилди ва сулҳ тузиш мамлакат учун жуда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

14.12.2019 05:01

Америка амалдорлари 18 йил мобайнида Афғонистондаги уруш ҳақида ҳақиқатни яшириб келганлар, ёлғон эканлигини олдиндан маълум бўлган маълумотлар тарқатганлар ва бу урушда ғолиб чиқиш мумкин эмаслигининг аниқ исбот ва далилларини яширганлар. Бу ҳақида ёзган The Washington Post нашри аввалроқ АҚШ тарихидаги энг узоқ муддат давом этган қуролли можаро ҳақида махфий ҳужжатларни эълон қилганди.

03.12.2019 02:11

Америка президенти Дональд Трамп АҚШ толибонлар билан тинчлик музокараларни қайта тиклагани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақида у Афғонистонда жойлаштирилган АҚШ қўшинлари қароргоҳига шукрона байрами муносабати билан  кутилмаган ташрифида эълон қилди.

20.11.2019 16:32

Оммавий ахборот воситаларида Британия ҳарбий хизматчиларининг Афғонистондаги операциясининг янги ёқимсиз тафсилотлари аниқланди, нашрларга кўра, тинч аҳолини ҳимоя қилиш ўрнига, уни жиддий равишда террор қилишган.

24.06.2019 03:07

Марказий Осиёда таъсир ўтказиш учун рақиблар - Хитой ва Россия - Ислом террорчи гуруҳлари Афғонистондан қўшни мамлакатларга ўтиб кетишидан қўрқишади, бунда Пекин ўзининг "бир камар, бир йўл" ташаббусини ҳимоя қилишга интилади. Афғонистондаги исломчиларга қарши туриш учун Москва ва Пекин томонидан ҳарбий ресурсларни кўпайтириш – олдиндан айтиб бериш қийин бўлган қўшимча омилдир…

18.04.2019 21:48

Бу дунёга кўзлари кўрмайдиган ҳолда келган афғонистонлик муҳожир қиз Қуръон ҳофизи бўлди. 18 ёшли Ҳамида Ўзбек Муқаддас Китобнинг матнини ватанида ёд олди ва Туркияда ўқишни тугатди, дея ёзади Yeni Şafak. Ҳамида, унинг укаси ва ота-онаси Aфғонистондан Туркиядаги Қиршаҳарга бундан икки йил олдин кўчиб келганди. Ўзбекнинг яна уч нафар укаси ва синглиси ватанида қолиб кетган.

28.01.2019 11:17

АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўртасидаги олти кунлик музокаралар Афғонистонда урушни тўхтатиш ҳақидаги битим шартларини келишиб олиш билан якун топиб, унга кўра мамлакатдан хорижий ҳарбий кучлар олиб чиқиб кетилиши кўзда тутилган. Бу ҳақида 26 январь куни Reuters хабар берди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase