close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: АҚШ
24.05.2019 06:02

АҚШ яна Хитойга босим кўрсатишга қарор килди. Америка ҳукумати Huawei компаниясига қарши чеклов чоралари жорий қилди. Дунёдаги энг йирик телекоммуникация ускуналари етказиб берувчи компания хавф остида қолди. 5 та энг йирик таъминотчи ҳамкорликнинг тўхтатилиши ҳақида маълум қилди. Кейинги зарба учувчисиз мосламалар бозорига қарата берилиши мумкин.

18.05.2019 10:21

АҚШда мусулмон аёл жазони ижро этиш департаменти устидан шикоят берди, чунки унга иш жойида – қамоқхонада ҳижобда юриш рад қилинди. 25 яшар Жаланда Кэлхун, Жоржия штатининг Роджерс давлат қамоқхонаси назоратчиси, яқинда Исломни қабул қилди ва ўз раҳбариятини рўмол ўраб юриши ва намоз ўқиш учун 10 дақиқалик танаффус олиши ҳақида огоҳлантирди.

18.05.2019 05:07

Мусулмонлар учун муқаддас саналган Рамазон ойининг бошланиши билан АҚШ ҳуқуқни ҳимоя қилувчилари таълим муассасаларининг мусулмон ўқувчилар рўза тутиши муносабати билан уларнинг эҳтиёжлари ҳақида хабардорлигини ошириш бўйича ишларни бошлаб юборди.

16.05.2019 22:35

Қўшма Штатларда ўтказилган ижтимоий тадқиқотлар иштирокчиларидан бошқа нарсалар қаторида, АҚШ президенти сайловларида мусулмонларга овоз бериш масаласи ҳақида сўрашди. Маълум бўлишича, америкаликларнинг аксарияти Оқ уй раҳари лавозимини мусулмон киши эгаллашига қарши эмас. Респондентларнинг 66 фоизи президентлик сайловларида мусулмон учун овоз беришга тайёрлигини айтди.

29.04.2019 10:18

АҚШнинг Калифорния штати полицияси 23 апрел куни бир ҳайдовчининг пиёдалар устига ўз автомобилида бостриб боргани сабабларини маълум қилди. Америка оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, 34 ёшли Исайя Джоэл Пиплс пиёдаларни мусулмонлар деб ўйлаб, уларнинг устига машинасини ҳайдаб юборган. Ҳодиса Санта-Клара округининг Саннивейл шаҳрида содир бўлган.

23.04.2019 19:38

Пью тадқиқотчилик Маркази томонидан ўтказилган сўровга кўра, ҳар ўнта америкаликдан саккизтаси мусулмонлар АҚШ даги бошқа исталган гуруҳдан кўра кўпроқ камситишларга дуч келмоқда экан. Респондентларнинг саксон икки фоизи мусулмонлар дискриминацияга дуч келиши ҳақида маълум қилган. Сўровда иштирок этганларнинг саксон фоизи қора танлилар ҳам маълум даражада дискриминацияга дуч келишини қайд этган.

10.04.2019 14:33

Америкалик ҳарбий хизматчи аёл АҚШ армиясини ҳижоб ўрашига доир турли фикрлар сабабли судга берди, деб хабар қилмоқда ABC News. Сесилия Валдовинос (Cesilia Valdovinos) 7 йилдирки, АҚШ қуруқликдаги қўшинларида хизмат қиладди. 2016 йилда Исломни қабул қилгач, ҳижобга ўраниб юради. Унинг таъкидлашича, 2018 йилда Афғонистонга сафарбар қилинганида ҳижоби сабабли камситишларга учраган.

08.04.2019 23:03

АҚШ Эрондаги ислом инқилоби қўриқчилари корпусини (КСИР) халқаро террористик ташкилот деб эълон қилди, маълум қилди АҚШ президенти Доналд Трамп. Бу Вашингтон бошқа бир давлатнинг қуролланган ташкилотини террористик гуруҳ деб эълон қилган биринчи ҳолатдир.

07.04.2019 14:52

Қўшма Штатлар Анқаранинг С-400 комплексларини харид қилиш борасида қатъият кўрсатаётганлиги сабабли Туркияга F-35 қирувчи-бомбардимончи самолетлар учун бутловчи қисмлар етказиб беришдан воз кечди, деб хабар берди душунба куни Reuters.

06.04.2019 16:32

40 дан ортиқ америкалик конгрессмен ХХРга қарши санкциялар жорий қилишга чақирди. Хитой Шинжон-Уйғур автоном районида лагерлар ташкил қилганликда айбланмоқда. АҚШ президенти Доналд Трампга ёзилган мактубда қонун чиқарувчилар америкалик компаниялар Пекинга аҳолини назорат қилишга бевосита ёрдам беришини кузатишни талаб қилди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase