БМТ Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятдан хавотирда экан
Мишел Бачелет Афғонистоннинг «Толибон» назорати остида бўлган ҳудудларда асосий инсон ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳақида баёнот берди.
Исроилнинг Фаластинга қарши агрессияси – ҳарбий жиноят
Туркия ташқи ишлар вазири БМТ Бош Ассамблеяси мажлисида Фаластин масаласида сўзга чиқди
Энг қонли кун: БМТ Мьянмада рўй бераётган воқеалардан ғазабда
БМТ мамлакат раҳбариятини ағдарган кундан бошлаб шанба кунини «энг қонли» кунга айлантирган Мьянмадаги ҳарбийлар ҳокимияти ҳаракатларини кескин қоралади.
Сурияда ҳибсга олишлар ҳарбий жиноят бўлиши мумкин - БМТ
БМТ комиссияси ҳисоботида айтилишича, мамлакатда 10 йиллик низолар давомида ўн минглаб суриялик тинч аҳоли "ўзбошимчалик билан қўлга олинган" ва яна минглаб одамлар қийноқлар ва жинсий жиноятларга дучор бўлган.
БМТ: Асад режими инсониятга қарши жиноятларда айбдор
Суриядаги юз минглаб оила аъзолари ўз яқинлари тақдири ҳақидаги ҳақиқатни билишга ҳақли, дея хабар бермоқда Жаҳон ташкилоти.
БМТ Бош котиби: «Дунё мусулмонларга нисбатан нафрат даврига кирмоқда»
Дунё рационаллик тамойилларидан четлашиб, ирқчилик ва муросасизликнинг юксалиши билан ажралиб турувчи янги даврга кириб бормоқда, аммо жаҳон ҳамжамияти бу бузғунчи ғояларнинг ғалабасига йўл қўймаслик учун ҳаракат қилиши керак.
Францияда мусулмонлар ҳуқуқлари бузилгани ҳақида БМТга шикоят қилинди
13 мамлакатдан 36 дан ортиқ нодавлат ташкилотлари Францияда мусулмонлар камситилишидан шикоят қилди. Франция ҳукуматининг «ислом айирмачилиги»га қарши кампанияси Монманьи мэри каби маҳаллий сиёсатчилар томонидан ҳам танқид қилинмоқда
БМТ Эронда журналистнинг қатл этилишини қоралади
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Amad News янгиликлар портали раҳбари қатл этилганини қоралади. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет Эронда Amad News янгиликлар портали раҳбари Рухулла Зам қатл этилганини қоралади.
БМТда инсон ҳуқуқлари билан Россия ва Хитой шуғулланади
Сешанба куни Россия ва Хитой ҳуқуқ ҳимоячилари фаоллари томонидан дунёдаги энг шафқатсиз инсон ҳуқуқлари бузувчиларидан бири сифатида таърифланганига қарамай, БМТ инсон ҳуқуқлари Кенгашининг сўнгги аъзоларига айланди. Бироқ, инсон ҳуқуқлари учун курашнинг яна бир "кашшофи" - Саудия Арабистони аъзоликка аризасини амалга ошира олмади.
БМТ: дунёда 7 миллион киши очликдан ўлди
2020 йил дунёда 7 миллион киши очликдан ўлди. Бу ҳақида БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастури ижрочи директори Дэвид Бисли маълум қилди. Қайд етилишича, очликдан ўлим даражасига коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган иқтисодий инқироз таъсир этган. Янги шароитларда очликка қарши курашиш учун тахминан 7 миллиард доллар керак бўлади.