Исроил қўшини Ливан жанубидаги 5та қишлоқни бомбардимон қилди
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Исроил армиясининг 8 октябр куни бошланган ҳужумлари туфайли ҳозиргача 366 нафар Ҳизбуллоҳ жангариси ва 100 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини билдирди.
Исроил вазири асир мусулмонларни қийнаган
Ўтган йилнинг 7 октябридан буён Ғазони бомбалаб, ўн минглаб фаластинликларни қатл этган Исроил яна бир ғайриинсоний ҳаракати билан асл башарасини кўрсатди. Ишғол остидаги Ғарбий Шариадаги фаластинлик асирларга қарши қийноқларда Исроилнинг радикал ўнгчи миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен Гвир ҳам иштирок эттгани маълум бўлди.
Исроил армиясида нафақага чиқиш, хизматдан қочиш ва ўз жонига қасд қилиш муаммолари кенг тарқалган
Сионистик режимнинг Ғазо секторига қарши уруши чўзилиши ва қаршиилик кучлар ғалабасининг даво этиши билан бу режим армиясида инсоний куч инқирози кундан кун ортиб бормоқда.
Исроил зудлик билан 10 минг қўшимча аскарга муҳтож
"Бизга зудлик билан 10 минг қўшимча аскар керак. Биз 4 минг 800 православ яҳудийни (Ҳаредис) ёллашимиз мумкин",- дейди Исроил мудофаа вазири Ёав Галлант.
Исроил фаластинликлар ерига янги шаҳарчаларини қуриб ташламоқда
Ишғолчи сиоинстик режимнинг вазирлар маҳкамаси Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги ҳудудларда аҳоли пунктларини ривожлантириш режасини тасдиқлади.
Фаластинликларни дегуманизациялаш
Ғазодаги Фаластин халқига қарши давом этаётган уруш мисли кўрилмаган қирғин, вайронагарчилик ва азоб-уқубатларга олиб келди, натижада 40 000 га яқин эркаклар, аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Бироқ, сўнгги воқеалар интернет платформаларининг қоронғу томонларини очиб берадиган янги ва хавотирли тенденцияни очиб берди. Исроиллик ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўпчилигида ўз фарзандлари тасвирланган, Исроил босқинлари туфайли озиқ-овқат, тоза сув ва электр энергиясисиз қолган ғазоликларни уялмасдан масхара қилган видеолари чуқур ташвишли қарашларга ойдинлик киритди.
АҚШ разветка ходими: АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаши Ғазо урушини кенгайтирди
АҚШ армиясининг истеъфодаги ходими, агар АҚШ қўллаб-қувватламаганида, Ғазо бўлгасида уруш бу куч билан давом этмаган бўларди деб айтди.
АҚШ Нетаняхунинг иддаоларига муносабат билдирди
Жон Кирби журналистларга Нетаняху ижтимоий тармоқдаги аккаунтида Америка Қўшма Штатларини қурол-яроғ жўнатишдан бош тортишда айблаган видеони эълон қилгани ажабланарли эканини ёзди.
Исроилда ҳарбий ҳукумат тарқатиб юборилди
Ғазода бир неча ойлардан бери қатлиом қилаётган Исроилда армия билан Нетаньяҳу орасида келишмовчилик келиб чиқди. Исроил армияси “маҳаллий ва тактикавий танаффус” қарорини қабул қилганидан кейин Нетаньяҳу “Бунга асло йўқ қўймайман” дея ҳарбий ҳукуматни тарқатиб юборди.
Исроил Фаластин халқига ҳужум қилишда АҚШ қуроларидан фойдаланмоқда
АҚШнинг CNN телеканали сионистик режимнинг Рафаҳ лагерига қилган ҳужумлари билан боғлиқ видеоларнинг таҳлили ва портловчи қуроллар бўйича мутахассислар билан суҳбатлар бу режимнинг яқинда Рафаҳдаги фаластинлик қочқинлар чодирларига қилган ҳалокатли ҳужумида АҚШ дори-ўқларидан фойдаланганини яққол кўрсатади, деб тан олди.