ХАМАС томонидан амалга оширилган ҳужумларни кескин қораланиши
Фаластин қаршилик ҳаракати ХАМАС 7 октябрь, шанба куни ракета ҳужумлари ва қуруқликдан, денгиздан ва ҳаводан душман ҳудудига кириб бориш билан Исроилга катта ҳужум уюштирди.
Ғазо: олти кун ичида олти минг бомба
Исроил ХАМАС барча маҳбусларни озод қилмагунча Ғазога ёқилғи ва гуманитар ёрдам олиб киришни тақиқлаш билан таҳдид қилди.
Исроил тақиқланган оқ фосфордан Ғазода фойдаланяпти
Фаластин ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни Ғазони бомбардимон қилиш пайтида Исроилни тақиқланган оқ фосфордан фойдаланганликда айблади.
Ғазо қамалда: Исроил инсонпарварлик карвонларини бомбардимон қилиш билан таҳдид қилмоқда
Исроил сешанба куни қирғоқ анклавини тўлиқ блокадага олганидан сўнг Мисрдан Ғазо секторига кетаётган ёрдам карвонларини бомбардимон қилиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Исроил матбуоти.
Хамас операцияси ўз жонига қасд қилишнинг бир шаклига ўхшайди
«Маълум бир тактик муваффақиятларга қарамай, Хамас операцияси ўз жонига қасд қилишнинг бир шаклига ўхшайди - Исроил ва Фаластин маъмуриятининг ҳарбий имкониятларини таққослаб бўлмайди ва ҳатто ядро қуролини ҳисобга олмаганда ҳам, Исроил армияси Ғазони қисқа муддат ичида Хиросимага айлантиришга қодир».
Исроил Ғазода камида 493 фаластинликни ўлдирди, уларнинг аксарияти тинч аҳоли вакиллари
ХАМАС бошқарувидаги соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, қамал ҳолатидаги Ғазога Исроил армияси ҳужум оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 493 кишига етди ва уларнинг аксариятини тинч аҳоли вакиллари ташкил қилади.
Исроил Ғазони тўлиқ блокада қилди
Исроил аллақачон қамал қилинган Ғазо секторини тўлиқ блокадага олганини, жумладан, озиқ-овқат ва сув ўтказишни тақиқлаганини эълон қилди.
Эрдўған дунёни Фаластиннинг 1967 йилдаги чегараларини тан олишга чақирди
Эрдўған Яқин Шарқда тинчликка фақат Фаластин мустақиллиги орқали эришиш мумкинлигини айтиб, БМТнинг “1967 йилги чегаралар доирасида мустақил Фаластин давлатини яратиш тўғрисида”ги резолютсиясининг амалга оширилишига ишора қилди.
Ҳужумлар кетидан Исроил ХАМАСга қарши уруш эълон қилди
ХАМАС гуруҳининг 7-октабр тонгида Исроилга қарши амалга оширган сўнгги йиллардаги энг йирик ҳужумида Исроил томонида камида 200 одам ўлган, 1100 га яқини жароҳатланган.
Хамас ҳарбий қаноти раҳбари: "Исроил босқинчиларни Фаластиндан қувиб чиқариш вақти келди"
Бутун дунёдаги еркин одамлар Фаластин халқининг босқинчилик режимининг кўп йиллик жиноятларига жавоби бўлган Исроилга қарши «ал-Ақсо тўфони» ҳарбий операциясини қўллаб-қувватлаши керак, деди ХАМАС ҳарбий қаноти раҳбари «Изз ад-Дин ал-Қассам» бригадаси раҳбари Муҳаммад ал-Дейф.