Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапираверинглар, (бунда) ҳеч қандай танглик йўқ. Ким менга нисбатан қасддан ёлғон тўқиса, дўзахдан жойини ҳозирлайверсин», дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).
Бир яҳудий дўстига...
Софван ибн Ассал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир яҳудий дўстига: «Биз билан бу Пайғамбарнинг олдига боргин», деди. Шунда ҳалиги дўсти: «Уни Пайғамбар демагин. Агарда сени гапингни эшитса кўзлари тўртта бўлади», деди.
Ҳадис илмининг фазилатлари ҳақида
Ҳадис илмининг энг муҳим бешта фазилати мавжуд:
Мунофиқнинг масали икки қўчқорнинг орасида...
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мунофиқнинг масали икки қўчқорнинг орасида ҳали у қўчқорга, ҳали бу қўчқорга борадиган, қўчқор талаб совлиқ қўйга ўхшайди», дедилар (Имом Муслим ривоят ҳилган).
Мусулмон - қўли ва тилидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир...
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон - қўли ва тилидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир. Муҳожир - Аллоҳ қайтарган нарсаларни тарк этган кишидир». Ушбу лафз Имом Бухорийнинг лафзидир. Имом Муслимда эса қуйидагича: Бир киши Набий алайҳиссаломдан «Энг яхши мусулмон қайси», деб сўради. У зот: «Қўли ва тилидан мусулмонлар омонда бўлган кишидир», дедилар (Муттафақун алайҳ).
Аҳли китобларни тасдиқ ҳам қилманглар...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аҳли китоблар Тавротни иброний тилида ўқишар ва Ислом аҳлига уни араб тилида тафсир қилиб беришар эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳли китобларни тасдиқ ҳам қилманглар, ёлғончига ҳам чиқарманглар, «Аллоҳга иймон келтирдик ва бизга нозил қилинган нарсага ҳам», деганлар», дедилар» (Имом Бухорий ривоят қилган).
Ким буюрилган нарсанинг ўндан бирини тарк қилса...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар шундай замондасизки, сизлардан ким буюрилган нарсанинг ўндан бирини тарк қилса ҳам халок бўлади. Сўнгра бир замон келадики, улардан ким буюрилган нарсанинг ўндан бирига амал қилса ҳам нажот топади», дедилар» (Имом Термизий ривоят қилган).
Зино қилгувчи зино қилаётган вақтда...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зино қилгувчи зино қилаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди. Хамр ичувчи уни ичаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди. Ўғри ўғрилик қилаётган вақтида мўмин ҳолида ўғрилик қилмайди. Талончи молни одамларнинг кўзини бақрайтириб талаётганда мўмин ҳолида бўлмайди. Хиёнат қилгувчи хиёнат қилаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди. Шундай экан, бу ишлардан сақланинглар, сақланинглар», дедилар (Муттафакун алайҳ).
Ким қандай йўлга чақирса...
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир тўғри йўлга чақирса, ўзига эргашганларнинг ажрича унга ҳам ажр ёзилиб туради ва бу уларнинг ажридан ҳеч нарсани камайтирмайди. Ким бир залолатга чақирса, ўзига эргашганларнинг гуноҳича унга ҳам гуноҳ ёзилиб туради ва бу уларнинг гуноҳидан ҳеч нарсани камайтирмайди» (Имом Муслим ривоят қилган).
Охир замон дажжол каззоблари
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Охир замонда дажжол каззоблар бўлади. Улар сизларга сизлар ҳам, ота-боболарингиз ҳам эшитмаган гапларни гапиришади. Улардан эҳтиёт бўлинглар, улар сизларни адаштириб, фитнага солиб қўйишмасин», дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).