close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).
Показать содержимое по тегу: Сурия
27.10.2019 18:14

Америка ОАВ “Ислом  давлати” раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани ҳақида маълум қилди. Уларнинг манбалари берган маълумотларга кўра, гуруҳ раҳбари унинг махфий хонадонига АҚШ қуролли кучлари Дельта махсус бўлинмаси томонидан ҳужум уюштирилган пайт ўзини портлатиб юборган.

19.10.2019 18:45

Путин – Суриянинг янги қироли

Мақола жойлаштирилган бўлим: Долзарб мавзу

"Сурия шимолига бостириб кириш учун Туркияга яшил чироқ бериб, АҚШ бир зумда Яқин Шарқдаги кучлар мувозанатини ўзгартириб юборди. Бундан энг катта ютуққа Россия эга бўлмоқда", - деб ёзади The Wall Street Journal.

17.10.2019 17:16

Американинг Суриядаги сиёсати тобора ғалати бўлиб бормоқда. Дастлаб АҚШ қўшинларини олиб чиқиш, амалда, Туркиянинг Сурияга бостириб киришига сабаб бўлди. Ҳозир эса Трамп ҳарбий ҳаракатлар бошлашга рухсат бермаганлигини айтмоқда, бу ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилмоқда ва Эрдўғанга санкциялар билан таҳдид солмоқда. «Гардиан» вазиятни аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

13.10.2019 01:28

Сурияда рўй берган сўнгги воқеалар, хусусан, Туркия ҳужуми сабабли, Кремл энди чеҳрасидан сир бой бермасликдан бошқа чораси йўқ, деб ҳисоблайди Австриянинг «Штандард» газетасида чоп этилган мақола муаллифи. Аммо ўқувчилар бундай деб ўйламайдилар: уларнинг фикрига кўра,  Путин нима қилаётганини жуда яхши билади.

09.09.2019 14:00

Идлиб ҳудудида вазиятнинг кескинлашуви оқибатида тўрт ой давом этган жанговар ҳаракатлар натижасида 1089 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, деб маълум қилди БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет Женевада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

26.08.2019 04:04

"Россия ва Туркия Суриянинг Идлиб шаҳридаги одамларга хавфсизлик ваъда қилди. Бироқ минглаб ҳалок бўлганлар ва юз минглаб қочоқлар шундан далолат берадики: Эрдўған Путиннинг беандишалигига қарши қўядиган ҳеч нарсаси йўқ", - деб ёзади немис журнали Der Spiegel.

26.08.2019 03:18

"Сурия ҳукумат кучлари Идлибда ҳужум уюштирмоқда. Ҳужум операцияси Туркия-Россия муносабатлари қанчалик кучли эканлигини синовдан ўтказмоқда", - деб ҳисоблайди Die Tageszeitung немис нашри журналисти Юрген Готтшлих.

26.07.2019 01:48

Идлиб жаҳаннам ёқасида

Мақола жойлаштирилган бўлим: Тахлил

"Сурия режими Идлибни эгаллаб олмоқчи – лекин ҳозирча уринишлар муваффақиятсиз якун топмоқда. Туркия томонидан қўллаб-қувватланадиган исёнчилар Асад томонида рус махсус бўлинмалари ҳам жанг қилаётганини айтмоқда", - хабар қилади Германиянинг Der Spiegel журнали.

19.07.2019 18:42

"Суриядаги вазият ҳозирги пайтда бир жойда қотиб қолганлиги сабабли музокаралар олиб боришга тўғри келади", - таъкидлайди Atlantico га берган интервьюда француз разведкасининг захирадаги офицери, француз разведка тадқиқотлари маркази директори ўринбосари, ислом терроризми ва уюшган жиноятга қарши эксперт Ален Родье.

10.07.2019 19:03

Бундан икки ой олдин бошланган асадчилар-россия кучлари Суриянинг шимолий-ғарбий қисмидаги ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганлар сони камида 544 нафар тинч аҳолини ташкил қилади. Бу ҳақида Reuters инсон ҳуқуқлари бўйича Сурия тармоғига ҳавола қилган ҳолда хабар қилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase