Яҳё ибн Маъоз
Абу Закариё Яҳё ибн Маъоз IX асрнинг буюк машойихларидан бўлиб, Балхда тақводор оилада дунёга келган.
Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний
Шаркда «Хожаи Жаҳон» унвонига сазовор бўлган шайх, нақшбандия тариқатининг асосчиси Абдулхолиқ Ғиждувоний 497/1103 йилда Ғиждувонда дунёга келган. Унинг отаси Абдулжамил имомзода, ўз даврининг ўқимишли кишиси бўлиб, Рум диёридан Бухорога келиб, истиқомат қилган.
Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий
Шарқ тасаввуфи тарихида беназир машойихлар борки, улар ирфоний тафаккур тарихида ёки бирон-бир тариқатнинг пайдо бўлиши, ташаккулидагина юксак мавқега эга бўлиб қолмай, балки муайян давр маданий-маърифий, ижтимоий-сиёсий ҳаётида юксак салоҳият, улкан салобат ва катта обрўга эга бўлишган.
Жунайд Бағдодий
Шаркда «Тож ул-орифийн», «Султон ул-муҳаққиқийн», «Устод ул-тариқат» номи билан машҳур бўлган жунайдия тариқати асосчиси Абул Қосим Жунайд ибн Муҳаммад ал-Қаворирий ал-Хаззоз ал-Бағдодий 207/822 йилда Бағдодда туғилган. Гўдаклигида отадан етим қолиб, тоғаси Сарий Сақатий қўлида тарбия топган. Бағдод мадрасаларида таълим олган.
Мавлоно Жалолиддин Румий
Мавлоно Жалолиддин Румий 601/1207 йилда ҳозирги Афғонистон сарҳадида жойлашган Хуросоннинг энг қадимги ва машҳур шаҳарларидан бўлган Балх шаҳрида таваллуд топган. Унинг отаси Баҳоуддин Валад (ваф. 631/1233й.) кубровийлик тариқати пешвоси, илму-ирфон соҳиби бўлиб, Мовароуннаҳру Хуросон, Ироқу Шомда «Султон ул-уламо» мақомини олган шайх ул-машойихлардан бири эди.
Мавлоно Яъқуб Чархий
Нақшбандийлик тариқатининг фидойи тарғиботчиларидан бири, тасаввуф алломаси, Баҳоуддин Нақшбанднинг севимли шогирди Яъқуб Чархийдир.
Хожа Баҳоуддин Нақшбанд
ХIV-ХV асрларда Ўрта Осиё халқлари орасидан Шарқ ирфоний тафаккури тараққиётига улкан ҳисса қўшган мутасаввифлар етишиб чиққан. Ана шундай сиймолардан бири Баҳоуддин Нақшбанддир.
Хожа Аҳмад Яссавий
Хожа Аҳмад Яссавий умр бўйи Худо йўлида фидойилик билан хизмат қилиб, инсон қадрини эъзозлаган буюк тариқат асосчиси бўлиб, юксак эҳтиром юзасидан «Ҳазрати Туркистон», «Пири Туркистон», «Ҳазрат Султон», «Хожа Аҳмад», «Султон Бобо», «Қул Хожа Аҳмад», «Ҳазратим» деб улуғланган.
Юсуф Ҳамадоний
«Имоми раббоний», «Қутби аср», «Соҳиби каромат», «Шайх уш-шуйух» деб улуғланган Хожа Абу Яъқуб Юсуф Ҳамадоний 440/1048 йилда Ҳамадон шаҳри яқинидаги Бузанжирд қишлоғида таваллуд топган.
Шайх Абдулқодир Жийлоний (Гийлоний)
«Ғавсул Аъзам» номи билан танилган Шайх Муҳйиддин Саййид Абулқодир Жийлоний қодирия тариқати сўфийларидан бўлиб, Жийлоннинг Баштир қишлоғида 471/1078 йилда дунёга келган.