Фаластин: Исроил мусулмонларнинг мактабларини бомбардимон қилмоқда
Исроилнинг Ғазо жанубидаги Хон Юнис шаҳридаги мактабга уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди.
7-октабрдан бери Ғазо секторида Исроил ўлдирган мусулмонлар сони 18 минг 800 га етди
Ғазо ҳукумати матбуот бўлими томонидан қилинган ёзма баёнотда, ҳужумларнинг 70-кунига оид янгиланган маълумотлар улашилди.
ЦАХАЛ жиноятчилари Ғазо мактабида аёллар ва гўдакларни қатл этишди
Ал-Жазира телеканали 13 декабрь куни "Исроил Мудофаа кучлари"-ЦАХАЛ махсус кучлари томонидан содир этилган уруш жиноятларининг эксклюзив фотосуратлари ва видеоларини эълон қилди. Ғазо шимолидаги Шадия Абу Ғазал мактабида ўндан ортиқ жасадлар топилган. Сочилиб ётган гилзалар сонига қараб, қатл аниқ қасддан қилинган. Мактаб биноси Исроил бомбардимонидан кўчирилган Фаластин фуқаролари учун бошпана сифатида фойдаланилган, деб хабар беради “Большой Ближний Восток”.
Ғазо шимолида Исроил ҳарбийлари 70 дан ортиқ тиббиёт ходимларини ўғирлаб кетишди
Ғазо шимолида Исроил ҳарбийлари Камол Адван касалхонасида 70 дан ортиқ тиббиёт ходимларини ҳибсга олишди. TRT хабар беришича, клиника ушбу ҳудуддаги сўнгги клиника эди.
Европада кафия тақиқланиб, уни фашистларнинг ҳарбий формаси билан тенглаштириш таклиф қилиняпти
Фаластиннинг анъанавий оқ-қора кафия рўмоли бутун дунё бўйлаб Исроил истилосига қаршилик рамзига айланди. Минглаб одамлар Фаластин халқини қўллаб-қувватлашларини билдириш учун уни кийишади. Ушбу аксессуарнинг сотилиши 2 баравар ошди. Шу билан бирга, ўзларини инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги учун курашчи деб эълон қилган Франция ва Германия Фаластин кийимларига уруш эълон қилишди, уни кийганларни ҳибсга олишди ва жаримага тортишди, деб ёзади Arab News.
Уруш бошлангандан бери Исроил 4400 фаластинликни ўғирлаб кетди
7 октябрь куни уруш бошланганидан бери Исроил мамлакатнинг турли бурчакларида 4400 фаластинликни ўғирлаб кетди, дея хабар беради Фаластин маҳбуслари уюшмаси.
Ғазо бўлгасидаги шаҳидлар сони 18 минг 600 нафардан ошди
Ғазо бўлгасидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазо секторидаги шаҳидлар сонини 18 минг 608 кишига ярадаорларни эса 50 минг 594 нафарга етганини хабар қилди.
Ғазода қириб ташланган Исроил аскарларининг сони 500га яқинлашиб қолди
Исроил мудофаа кучларининг яна икки аскари Ғазо секторидаги қуруқликдаги амалиётда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Исроил ОАВларига таяниб, "Trend.az" хабар берди.
Туркия парламентида юрак хуружига учраган депутат вафот этди
Туркия парламентида Исроилни кескин танқид қилганидан кейин юрак хуружига учраган депутат Ҳасан Битмез икки кун ўтиб, касалхонада вафот этди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Эрдўған Туркиядаги яҳудийларни байрам билан табриклади
... (20 минг ўлдирилган) Бу "табриклар" ўлдирилганлар хотирасини масхара қилиш каби кўринади.