Умар розияллоҳу анҳу ва Қуддуси шариф
Қуддуси шариф мусулмон, насроний ва яҳудийларнинг муқаддас шаҳри ҳисобланади. Бу шаҳар минг йилдан зиёд тарихга эга бўлиб, ўз ўтмиши давомида турли номларга эга бўлган: Иерусалим, Ал-Қудс, Йерушалаим, Илия. Буларнинг барчаси шаҳар тарихининг ранг-баранглигидан дарак беради. Жуда кўп пайғамбарлар, хусусан Сулаймон ва Довуд алайҳиссаломдан бошлаб Ийсо алайҳиссаломгача мазкур шаҳарни ўзларининг уйи деб билишган.
Трамп маъмурияти Фаластин бўйича ўз режасини рамазондан кейин маъум қилади
АҚШ президенти Доналд Трампнинг маслаҳатчиси, шу билан бир пайтда унинг куёви ҳам бўлган Жаред Кушнер чоршанба куни Трамп маъмуриятининг Яқин Шарқ бўйича узоқ кутилган тинчлик режаси рамазон ойидан кейин эълон қилинишини маълум қилди.
Ал-Ақсо: сиз сезмай қолган ёнғин
Кеча оқшом, Парижда машҳур Нотр-Дам собори олов ичра қолган бир пайтда Қуддусда ҳам, ал-Ақса масжидида ҳам ёнғин содир бўлди. Ижтимоий тармоқларда Сулаймон отхонаси ёки Марвани ибодат хонаси номи остида машҳур бўлган бинонинг томидан чиқаётган олов ва тутун расмларини кўриш мумкин эди.
Салб юришлари ва салбчиларнинг тарихда қолдирган қонли излари
Инжилдаги хабарларга кўра, Исо алайҳиссалом: “Сизлар: “Кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш”, деб айтилганини эшитгансизлар. Лекин мен сизга айтаман: ёмонга қарши чиқма. Ким сенинг ўнг чаккангга урса, унга иккинчисини ҳам ўгир. Ким сен билан даъволашиб, кўйлагингни олмоқчи бўлса, унга тўнингни ҳам бериб юбор.
Қуддуснинг озод қилиниши
Ҳижрий 583 йил ражаб ойининг 27-санасида (1187 йил 9 октябрь) салибчиларнинг 88 йиллик бошқарувидан кейин Қуддус машҳур султон Салоҳиддин Айюбий қўмондонлиги остидаги Миср қўшинлари томонидан озод килинди. 1187 йилнинг баҳор ойларига келиб, Салоҳиддин Айюбий қўмондонлиги остидаги Миср қўшинлари Фаластинни салбчилардан озод қилиш мақсадида юриш бошлаши учун қулай шароит юзага келганди.
Байрутнинг салибчилардан узил-кесил озод қилиниши
Ҳижрий 690 йил ражаб ойининг 20-санасида (1291 йил 28 июл) амир Санжар Халабий бошчилигидаги мамлуклар қўшини Байрутга кириб келди. 1110 йилнинг май ойидан бошлаб, Байрут салибчилар ҳукмронлиги остида бўлган. Қуддус қироли Балдуин I шаҳарни қариндошларидан бири – Фульк де Гинесга бошқаришга топширди.
Араб етакчилари Исроил томонидан Ғўлон тепаликларини ўзлаштириб олишни қораладилар
Араб мамлакатлари етакчилари Тунисда учрашув ўтказдилар ва яна бир марта мустақил Фаластин давлатини ташкил қилишга чақирдилар ва АҚШ Ғўлон тепаликлари устидан Исроил суверенитетини тан олганлигини қораладилар. Якшанба куни Тунис пойтахтида Араб давлатлари Лигасининг 30-саммити бошланди.
Фаластинликлар Ғазо секторида ҳалок бўлган ўсмирлар учун аза тутмоқда
Қамал ҳолатидаги Ғазо секторида минглаб кишилар шу кунларда Исроил билан чегарадаги девор яқинида оммавий норозилик акциялар вақтда Исроил ҳарбий кучлари томонидан ўлдирилган тўрт нафар ёш фаластинликни дафн этиш маросимида иштирок этди.
Вашингтон Фаластин муаммосини араблар ҳисобига ҳал қилмоқчи
Яқин Шарқ матбуоти қўлига Фаластинда тинчлик асосида тартибга солиш борасида тахмин килинган режа бўйича «аср битими» деталлари ҳақида янги маълумотлар тушиб қолди. Ушбу маълумотларга мувофиқ, Оқ Уйнинг расмий вакили сифатида Яқин Шарқ муаммолари билан шуғулланаётган АҚШ президентининг куёви Джаред Кушнер ҳозирги пайтда Иордания, Фаластин ва Саудия Арабистони ўртасида «ҳудудлар алмашиниш» режасини ишлаб чиқмоқда.
Нетаняху ва Ал-Ақсо билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашуви
Исроил хавфсизлик кучлари Қуддусдаги "Ал-Ақсо" масжидига яқин мусулмон аёллар билан уришдилар. Қуддусдаги Исроил маъмурияти Ал-Ақсо масжиди дарвозасини ёпиб қўйди ва сўнгги кунлар давомида у ерга мусулмон аёлларни киритмаяпти. Эҳтирослар авж олиши коррупция можароларининг марказида бўлган бош вазир Бенямин Нетаняхунинг ҳокимиятда қолишга бўлган уринишлари билан боғлиқ.