Ал-Муқтафи Ли-Амриллоҳ Абу Абдуллоҳ
Ал-Муқтафи ли-амриллоҳ, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Мустазҳир биллоҳ. 489 йил 22-рабиул аввалда туғилган. Онаси - ҳабаш аёли. Жияни истеъфога чиқарилиши олдидан байъат берилди. Ёши 40 да эди. Муқтафи деб лақаб олганининг сабаби бор, у халифа бўлишидан олти кун аввал Расулуллоҳни тушида кўради. Шунда ул зот, яқинда бу иш сенга ўтади, сен Аллоҳнинг амри бўйича иш олиб бор, дейдилар. Шу билан у Муқтафи (изидан борувчи) лақабини олади.
Ал-Мустаршид Биллоҳ Абу Мансур
Мустаршид биллоҳ - Абу Мансур ал-Фазл ибн Мустазҳир биллоҳ. 485 йили рабиул аввалда туғилган. Онаси канизак. Халифаликка отасинингўлими арафасида 512 йили рабиул охарда байъат олди.
Ал-Мустазҳир Биллоҳ Абул Аббос
Мустазҳир биллоҳ - Абул Аббос Аҳмад ибн Муқтади биллоҳ. 470 йили шаввол ойида туғилган. Унга отасининг ўлими олдидан байъат берилди, шунда ёши ўн олтидан озроқ ўтган эди.
Ат-Тоэ Лиллоҳ Абу Бакр
Тоэлиллоҳ - Абу Бакр Абдулкарим ибн Муте. Онаси -канизак, исми Ҳазор, 43 ёшида отаси унга халифаликни бўшатиб берди. Халифаликни қабул қилганда устида бурда (чопон), ёнида аскарлар, олдида Сабуктакин турди. Эртасига султонлик сарпосини Сабуктакинга кийдирди ва унга туғни берди, у Насруддавла деб лақаб қўйди. Сўнгра Сабуктакин билан Иззуддавланинг ораси бузилди. Сабуктакин туркларни чақирди. Ўрталарида кўп жанглар бўлди.
Ал-Қодир Биллоҳ Абулаббос
Қодир биллоҳ - Абулаббос Аҳмад ибн Исҳоқ ибн ал-Муқтадир. У 330 йили туғилган, онаси чўри, исми Таманно. Ди(у)мна эди, деганлар ҳам бор.
Ал-Муқтади Би-Амриллоҳ Абулқосим
Ал-Муқтади би-амриллоҳ - Абулқосим Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн ал-Қоим би-амриллоҳ. Унинг отаси Қоимнинг вақтида, Абдуллоҳ онаси қорнида эканлигида ўлган. У отасининг вафотидан олти ой кейин туғилди. Онаси жория бўлиб, исми Аржувон эди.
Ал-Қоим Би-Амриллоҳ Абу Жаъфар
Қоим би-амриллоҳ - Абу Жаъфар Абдуллоҳ ибн ал-Қодир.391 йили зулқаъданинг ўртасида туғилган. Онаси жория, арман аёли, исми Бадруддужо, Қатруннадо эди, деганлар ҳам бор.
Умавийлар ва Аббосийлар давридаги таназзулнинг хулосаси
Шайх Абулҳасан Надавий раҳматуллоҳи алайҳи бу борада қуйидагиларни айтади: «...Шундай қилиб, ўша вақтдан бошлаб Ислом тўғонида ҳозирга қадар ямалмаган ёриқлар пайдо бўлди ва исломий ҳаётни бузиб кўрсатишлар содир бўлди.
Ал-Муте Лиллоҳ Абулқосим
Муте лиллоҳ Абулқосим Фазл ибн Муқтадир ибн Мўътазид. Унинг онаси канизак бўлиб, исми Шағла бўлган.
Ал-Мустакфи Биллоҳ Абулқосим
Мустакфи биллоҳ - Абулқосим Абдуллоҳ ибн Муктафи ибн Мўътазид. Онаси канизак, исми Амлаҳуннос.