Халқни тинчитиш учун Қозоғистонга чет эл армиялари киритилади
КХШТ Қозоғистонга тинчликпарвар кучларини юборди. Алматида “аксилтеррор операцияси” чоғида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Қозоғистонда 6 январ куни эрталаб бўлиб ўтган норозилик намойишлари ҳақида асосий маълумотлар
Бирлашган турклар армияси?
Туркия ва Озарбайжон сиёсий жиҳатдан яқинлашишни давом эттирмоқда. Кеча, 28 июль куни, sputniknews.ru портали ушбу мамлакатлар янада яқинроқ ҳарбий ҳамкорлик ҳақида музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.
АҚШ армиясида сўнгги 11 йилда 135 мингдан ортиқ жинсий зўрлаш ва шилқимликлар қайд этилган
Тергов бўйича мустақил комиссия АҚШ нинг юқори мансабли ҳарбий амалдорларини танқид қилмоқда
Дональд Трамп АҚШда оммавий тартибсизликларни бостириш учун армиядан фойдаланишини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп ўтган ҳафта мамлакатнинг ўнлаб шаҳарларини қамраб олган оммавий тартибсизликларни бостириш учун армиядан фойдаланиши мумкинлигини маълум қилди, деб ёзади ВВС. Posse Comitatus Act қонунига мувофиқ, қуролли кучлар мамлакат ичкарисида конгресс рухсатисиз ҳаракат қилиши мумкин эмас. Бироқ Трамп, унинг сўзларига кўра, 1807 йил қабул қилинган ва шундан бери Қўшма Штатларда қўлланмаган Insurrection Act қонунидан фойдаланиш ниятида.
Миср армияси дунёдаги энг кучли армиялар ўнлигига кирди
Миср дунёнинг 138 мамлакати учида ҳарбий қудрати бўйича Global Firepower рейтингида 9-ўринни эгаллади. Шу тариқа Миср армияси мусулмон мамлакатлари ичида биринчи ўринга чиқиб олди. Миср индекси 2020 илда 0, 1872 ни ташкил қилди (0,0000 "идеал" ҳисобланади). Ўтган йили мусулмон дунёсида Туркия армияси энг кучли саналганди.
АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари учувчиларига ҳижоб ўраш ва соқол қўйиш рухсат этилди
АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари раҳбарияти дресс-код қоидаларини янгилади. Мамлакат қуролли кучлари сафида хизмат қилиш истагида бўлган сикхлар ва мусулмонларга диний кийим-бош атрибутларига рухсат этилди. NEWS.ru маълум қилишича, салла ва ҳижоб ўраш шарти озода кўриниш ва консервативлик ҳисобланади.
Ўзбекистон ҳарбий қудратини икки баробар кучайтирди
Ўзбекистон қуролли кучларининг ҳарбий қудрати икки баробар ўсди, жанговар самарадорлик эса 10-12%га, деб хабар беради «Фергана» нашри 28 июнь куни матбуот анжумани ўтказган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳавола қилган ҳолда.
Путин Марказий Осиё туфайли Россия армиясини жанговар шайлик ҳолатига келтирди
Марказий ҳарбий округда (МҲО Сибирь, Урал ва Приволжье федерал округларида, Россиянинг 29 минтақаси чегараларида жойлашган ҳарбий қисмларни, шунингдек, Марказий Осиё давлатларидаги Россия ҳарбий объектларини бирлаштиради) РФ президенти Владимир Путиннинг қарори бўйича жанговар тайёргарликни тўсатдан текшириш бошланди. Бу ҳақида Россия Мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди. Текширув, аниқлаштирилишича, Марказий Осиёдаги вазият билан боғлиқ.
«Армия хизматидан бўйин товлаш – гуноҳ» дейди Тожикистон уламолари
Тожикистон Ислом маркази уламолар Кенгаши мамлакатнинг ёш фуқароларини ҳарбий хизматдан бўйин товламасликка даъват қилди, давлат олдидаги ушбу бурчдан бўйин товлашни эса гуноҳ деб атади. Ислом марказининг сайтида эълон қилинган баёнот республикада бошланган баҳорги чақирув кампанияси давомида қилинди, дея хабар беради «Азия-Плюс».
Ҳижоб сабабли дискриминацияга учраган америкалик ҳарбий аёл АҚШ армиясини судга берди
Америкалик ҳарбий хизматчи аёл АҚШ армиясини ҳижоб ўрашига доир турли фикрлар сабабли судга берди, деб хабар қилмоқда ABC News. Сесилия Валдовинос (Cesilia Valdovinos) 7 йилдирки, АҚШ қуруқликдаги қўшинларида хизмат қиладди. 2016 йилда Исломни қабул қилгач, ҳижобга ўраниб юради. Унинг таъкидлашича, 2018 йилда Афғонистонга сафарбар қилинганида ҳижоби сабабли камситишларга учраган.