АҚШда теракт уюштирган «Озод қилинган Шарқ аёли»
Youtube компаниясининг глобал офисида кеча рўй берган террористик акт уни амалга оширган шахс ва жиноят сабаблари, кўпчиликнинг эътиборини ўзига тортди. Эслатиб ўтамиз, кеча Youtubeнинг Шимолий Калифорниядаги бош офисида бир жувон учта одамга қараб ўқ узиб уларга жароҳат етказди, сўнг ўзини ўзи ўлдирди.
Қиз туғилишига аёллар сабабчими?
Яқинда тошкентлик бир қариндошимиз қўшнисининг дод-фарёд қилиб йиғлаётганини айтиб қолди. Айтишича, унинг бешта қизи бор экан. Олтинчисига ҳомиладор бўлгач, эри уни қўярда-қўймай «УЗД»га олиб борибди. Шифокорлар текшириб кўриб, туғилажак бола қизлигини аниқлабди.
Аёл ақлли бўлиши шартми?
Глазго университети (Буюк Британия) яқинда кўп йиллик тадқиқотлари натижасини чоп этди, унда мусулмонлар 14 асрдирки биладиган ҳақиқатлар тасдиқланган. Исломга кўра аёл бу Аллоҳ Таолонинг марҳаматидир. Ва унинг энг асосий вазифаси – оила қуришдир. Бу эса у фақатгина уй ишлари билан машғул бўлишга мажбур дегани эмас. Энг асосийси унинг зиммасида – фарзанд тарбияси турибди.
Араб қўшиқчиси аёлларни калтаклаш ҳақида рўй-рост гапириб, шов-шувга сабабчи бўлди
Машҳур араб қўшиқчиси Марокаш миллий телевидениеси орқали хотин-қизларга қарши ошкора фикрлари билан жанжал марказига тушиб қолди. Марокашлик қўшиқчи Одил ал-Милюди кечки ток-шоулардан бирида эр-хотинлар ўртасидаги муносабатлар мавзусида фикр билдирар экан, мунтазам равишда ўз хотинини калтаклашини уялмасдан маълум қилди.
Золим эрнинг ёнида қандай қилиб омон қолиш мумкин
Тонал крем билан зўр бериб яширинган гематомалар, қонталаш моматалоқлар, бўғилиш излари, умидсизлик, аччиқ алам ва оғриқ тўла кўзларни яшириб турган қора кўзойнак, руҳий тушкунлик – уйдаги золимнинг қурбони мана шундай кўринади. Уйдаги зўравонлик, худди терроризм каби, миллатга ҳам, динга ҳам, ҳеч қандай оқлай оладиган сабабга ҳам эга эмас.
Дубай полицияси аёллар билан ноз-қарашма, ўйнашиш учун жарималар ҳақида эслатиб ўтди
Дубай полицияси БАА ҳудудида нотаниш аёлларга нисбатан шилқимлик ва хираликнинг ҳар қандай шакллари учун 10 минг дирҳам (US$ 2,73 минг) жарима ва бир йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳақида эслатиб ўтди.
Ислом ва аёл
Ислом ва аёл, аёллар «ҳуррияти ва эркинлиги» масаласи Ғарб ҳамиша мусулмонларга қарши даъво қиладиган, маломат тошларини отадиган масалалардан саналади. Аммо тарихга холис назар ташлайдиган бўлсак, аксинча мусулмонлар ғарбликларнинг ўзларини аёллар ҳуқуқини поймол қилишда, уларнинг ҳурриятини бўғишда, хотин-қизларни хўрлаш ва камситишда айблашга ҳақлироқ туюлади.
Қуддусда эркаклар ва аёллар учун алоҳида кўчалар пайдо бўлди
4 февраль куни Куддус шаҳрининг ўта диний Керем-Авраам даҳасида кўчаларни «эркаклар» ва «аёллар» кўчаларига ажратадиган белгилар пайдо бўлди. Исроилнинг Ynet ахборот агентлиги хабар беришича, янги қоидалар ҳудуд аҳолиси томонидан мустақил равишда жорий қилинган.
Психолог: хотинини таъминлай олмаган эркак – дегенератдир
Эркаклар ва аёллар ўзининг табиий ролларини йўқотганлиги бугунги кунда кўплаб оилавий низолар сабабчиси бўлмоқда, дейди тренер-психолог, «Практикум» консалтинг компанияси директори Олег Силявский. Экспертнинг сўзларига қараганда, замонавий жамиятда одамлар ўзининг асл табиатидан узилиб қолган: "эркаклар ўз роли ва функцияларини эсидан чиқарган, аёллар ўз ролини йўқотмоқда … Бу маънода ҳозир ҳақиқий чалкашлик юзага келган".
Эркак ва аёлларнинг алоҳида бўлиши
Яқинда Исломни қабул қилганлар ва ҳатто ғайридинлар ҳам кўпинча Исломдаги жинслар бўлинишидан шикоят қилишади. Турмушга чиққанимдан кейин мен ҳам шу нарсадан қўрқар эдим. Бундан ташқари, Ислом ва мусулмонлар маданиятидаги бундай бўлиниш аёллар ҳуқуқи ва рўмол тушунчасига бориб тақалар эди.